Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 492.32 Kb. Pdf ko'rish
|
16711747269004972daraja
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг мустақил
ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: кимё фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тажриба босқичларини хатолар устида ишлашнинг қайта алоқали муҳитига, хавфсизлик, топшириқлар даражаланиши тамойилларини жорий этишга доир таклифларидан умумтаълим мактабларида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг Хоразм Вилояти телерадиокомпанияси 2022 йил 7 сентябр-даги 1064-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар мустақил таълимини ташкиллаштиришнинг методик ва дидактик имкониятлари ортган; кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг шахсга йўналганлик, кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири каби инновацион ёндашувлари ахборотларни қидириш, йиғиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва кимё дарсларида ҳамда дарсдан ташқари ҳолатларда қўллашга ўргатувчи табиий ва лаборатория методларидан кўргазмали, амалий ва интегратив фойдаланишга доир таклифлардан “Кимё фанидан ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари” электрон-ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Германиянинг Ausbildung und Arbeit Plus GmbH маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга эришилган; ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш модели фанга оид ва таянч компетенцияларни уйғунликда шакллантиришни кўзда тутувчи ностандарт лаборатория ишларини “crocodile chemistry” дастурига асосланган ахборотли, якка ва жамоавий ишлашга мўлжалланган интерфаол 9 ўқув муҳитида прогностик мониторингли қўллашга оид таклиф ҳамда тавсиялар “Умумий ва ноорганик кимё” фанидан лаборатория машғулотлари, ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун “Кимё фанидан атама ва терминлар” номли 2 қисмли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/11-02/02-1746 ва Ўзбекистон Миллий университети 2022 йил 18 октябрдаги 04/11-6510-сонли маълумотномалари). Натижалар ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг электрон таълим заҳиралари воситасида такомиллаштириш имконини берган. Download 492.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling