Тадқиқот
мавзусининг
диссертация
бажарилган
таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-
тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-36 “Талабалар маънавиятини
диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2018-2021 йй.)
мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб
ижтимоий-педагогик муаммо эканлигини асослаш;
дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир дидактик имкониятларини ёритиб
бериш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик
моделини такомиллаштириш;
юқори
синф
ўқувчиларини
ҳарбий-ватанпарварлик
руҳида
тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш;
Тадқиқот объекти сифатида 10-11 синф ўқувчиларини ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини
такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Тошкент
шаҳрининг 222-сонли, Андижон туманининг 21-сонли ва Термиз туманининг
21-сонли мактабнинг жами 419 нафар ўқувчиси иштирок этди.
Тадқиқот предмети ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришнинг мазмуни,
шакл, метод ва воситалари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг
усуллари.
Тадқиқот
жараёнида
таълим
муассасаларидаги педагогик тажрибаларни ўрганиш, таққослаш, қиёсий
таҳлил, социометрик методлар (анкета, интервью, суҳбат, тест), педагогик
тажриба-синов, натижаларни математик ва статистик таҳлил этиш
усулларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |