Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 6 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманида 
муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 12 та илмий иш, жумладан, 1 та дарслик, Ўзбекистон 
Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган 
илмий нашрларда 11 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 5 таси 
хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. 
Диссертациянинг ҳажми ____ бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, 
муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва 
вазифалари, объекти ва предмети, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни 
ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда 
тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва 
амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, эълон 
қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар, шунингдек, 
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришнинг 
илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида умумтаълим 
мактабларининг юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш педагогик 
муаммо сифатида таҳлил қилинган. 
Б.Шамсутдинов ва Б.Худайбергеновнинг тадқиқотларида инсонда 
шахсий масъулият, ташаббускорлик ҳамда фидоийлик фазилатлари, Ватанни 
чин дилдан севиш, ватанпарварлик таркиб топиши ҳақида фикрлар 
ўрганилган. 
С.М.Қодиров, Қ.Каримбеков, Ш.Қораевнинг таъкидлашича, ҳарбий-
ватанпарварлик – ахлоқий тушунча, яъни унинг замирида руҳ яшириниб 
ётади. У эзгулик, комиллик, ақлий, жисмоний-руҳий томондан баркамоллик 
тушунчасини англатади. 
Ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси орқали ватанпарварлик 
туйғусини шакллантириш натижасида Ватанга муносиб хизмат қилиш ва уни 
ҳимоя қилишга тайёр бўлишликка тайёрлаш вазифаси давлатнинг асосий 
мақсади эканлигини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш фаолиятини ташкил этишда умумтаълим 
муассасалари қуйидаги хусусиятларни эътиборга олиши лозим: 


11 
- давлат ва жамият шаклланиши ҳамда ривожланишининг ўзига хос 
хусусиятларини; 
- миллийлик, халқнинг турмуш тарзи ва дунёқараши; 
- давлат фуқароларининг тақдирини акс эттирувчи энг муҳим маънавий, 
ахлоқий ва маданий-тарихий қадриятларни. 
Юқорида берилган хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш қуйидаги компонентлар орқали 
амалга оширилади: 
- Ватанга садоқат, фидойилик; 
- буюк халққа мансублиги, унинг ютуқлари билан фахрланиш ва 
муаммолари билан яшаш; 
- миллий ва тарихий обидаларни асраб-авайлаш, улуғлаш; 
- жамият ва давлатга муносиб фидокорона хизмат қилишга тайёрликдир.
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг асосий натижаларидан бири 
ўқувчиларда давлат ва ижтимоий муҳитга нисбатан маънавий масъулликни 
шакллантиришдан иборатдир. Масъуллик – ўқувчининг жамият 
манфаатларига субъектив муносабати бўлиб, у жамиятни муҳофаза 
қилишнинг энг ишончли йўли сифатида мафкуравий жараёнларни бошқариш 
зарурлиги сифатида тадқиқот материалларига сингдирилди.
Юқори синф ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини 
шакллантиришга психологик таъсир қилувчи 3 та жиҳат фарқланди: 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling