Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари 
ғоявий-мафкуравий, ахлоқий-психологик, ҳарбий-техник, жисмоний, ҳарбий 
хавф-хатарнинг олдини олишга сафарбарлик қобилияти билан боғлиқ 
сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган яхлит ижтимоий-педагогик 
механизм эканлиги аниқлаштирилган; 
машғулотлар жараёнида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг дидактик имкониятлари чақириққа қадар бошланғич 
тайёргарлик мазмунини умумтаълим фанлари билан горизонтал ва вертикал 



йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган концентрланган таълим 
имкониятларининг продуктивлик даражасини даврий мониторингли
кенгайтириш орқали аниқлаштирилган; 
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделининг 
амалий компоненти жасорат дарсларини интерактив дастурий воситалар 
билан уйғунлигини авторитет шахсларга интилиш муҳитида таъминлаш 
орқали такомиллаштирилган; 
юқори 
синф 
ўқувчиларини 
ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялашнинг 
психологик-педагогик 
шарт-шароитлари 
миллий 
армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни анъана, қадрият, 
тарихий-маданий 
мерос 
каби 
этнопедагогик 
воситалар 
орқали 
кучайтиришига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг моддий-техник
ўқув ва ташкилий дастурий таъминоти такомиллаштирилган; 
юқори 
синф 
ўқувчиларида 
ҳарбий-ватанпарварликнинг 
ривожланганлигини 
аниқлашнинг 
ватанпарварлик, 
меҳнатсеварлик, 
ахлоқийлик ва дўстга содиқлик каби баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган; 
таълим ва тарбиянинг узвий бирлиги асосида ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялашнинг 
педагогик 
модели 
такомиллаштирилган. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling