Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Тадқиқот 
мавзусининг 
диссертация 
бажарилган 
таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-
тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-36 “Талабалар маънавиятини 
диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2018-2021 йй.) 
мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб 
ижтимоий-педагогик муаммо эканлигини асослаш
дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир дидактик имкониятларини ёритиб 
бериш; 
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик 
моделини такомиллаштириш; 
юқори 
синф 
ўқувчиларини 
ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш; 
Тадқиқот объекти сифатида 10-11 синф ўқувчиларини ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини 
такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Тошкент 
шаҳрининг 222-сонли, Андижон туманининг 21-сонли ва Термиз туманининг 
21-сонли мактабнинг жами 419 нафар ўқувчиси иштирок этди. 
Тадқиқот предмети ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришнинг мазмуни, 
шакл, метод ва воситалари ташкил қилади. 
Тадқиқотнинг 
усуллари. 
Тадқиқот 
жараёнида 
таълим 
муассасаларидаги педагогик тажрибаларни ўрганиш, таққослаш, қиёсий 
таҳлил, социометрик методлар (анкета, интервью, суҳбат, тест), педагогик 
тажриба-синов, натижаларни математик ва статистик таҳлил этиш 
усулларидан фойдаланилди. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling