Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқ этилаётган 
муаммога илмий-педагогик ёндашув, тадқиқот мақсади, предмети ҳамда 
педагогик вазифалар моҳиятига мувофиқ тадқиқот методларининг 
танланганлиги; тадқиқот мавзусининг мактабларда ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид назарий ёндашувлар, қарашлар, 
илмий-методик, педагогик тавсиялар миллий ва хорижий тажрибаларга 
асосланганлиги; 
ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялашнинг педагогик-ташкилий тузилмасининг мамлакатимиз таълим-
тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига мослиги
илгари сурилган педагогик ғояларнинг олиб борилган тажриба-синов 
жараёнидаги ижобий ўзгаришлар ва олинган натижаларнинг ваколатли 
тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашнинг мазмун-моҳиятининг ёритиб берилгани, юқори синф 
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнининг 
тузилмаси 
ва 
компонентларининг 
аниқлаштирилгани, 
ҳарбий-
ватанпарварлик тарбиясини амалга ошириш жараёнларига таъсир кўрсатувчи 
омилларнинг аниқланганлиги, узвийлик ва узлуксизлик тамойили асосида 
“Чақирувга 
қадар 
бошланғич 
тайёргарлик” 
фани 
мазмунининг 
такомиллаштирилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделининг жараёнли-мазмунли, 



ташкилий-фаолиятга йўналтирилган, натижавий компонентларининг 
такомиллаштирилганлиги, ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг педагогик имкониятларини ривожлантиришга доир таълим 
муассасаларида 
ташкил 
этилган 
фаолият 
кўрсаткичлари 
аниқлаштирилганлиги, илмий изланишлар асосида қўлга киритилган 
ютуқлардан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича янги авлод 
дарслигини яратишда фойдаланилганлиги билан белгиланади. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling