Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика
фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва
демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-
маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва
уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Республикамизда
ўқувчиларда ватанпарварликни тарбиялашнинг маънавий-ахлоқий, ғоявий-
мафкуравий, социологик, фалсафий, психологик-педагогик жиҳатлари
Н.Жўраев, Ш.Қурбонов, М.Қуронов, О.Мусурмонова, Д.Анварова,
С.Астанова, Ш.Акрамова, Э.Қалқонов, Н.Саломов, О.Абдурасулов,
А.Реджабоев, Р.Қурбонов, К.Усмонов, Б.Тўйчиев, У.Темирова, ҳарбий-
ватанпарварликнинг назарий ва амалий асослари И.Иноятов, Ш.Жўраев,
М.Набиев, А.Узақов кабиларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан
А.Вирщиков, И.Шильников, О.Дарвиш, С.Алиева, В.Микрюков, М.Агаев,
В.Мусина, И.Пешня, Т.Касимова, А.Меренков, Н.Мазикина, Е.Мураш,
Ф.Попов, М.Прокофьева, П. Поспелов, С.Смирнов кабилар мактаб
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг айрим
ижтимоий-педагогик жиҳатларини тадқиқ этган.
Хорижлик олимлардан P.Santiago, H.Mann, M.George, H.Ingo ва бошқа.
ўқувчиларнинг
ватанпарварлик
тарбиясининг
педагогик
асослари,
ватанпарварлик фазилатининг шаклланганлигини педагогик ташхис этиш
масалаларини ўрганган. V.Chinaph, U.Hartmann, H.Engelhaupf, Th.Droge
кабилар ижтимоий ва сиёсий таълимнинг ҳарбий-ватанпарварлик
тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини ёритиб берган.
Бироқ мазкур тадқиқотларда умумий ўрта таълим мактабларининг
юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
7
педагогик имкониятларини замон талаблари асосида такомиллаштириш
муаммолари алоҳида ўрганилмаган, тадқиқот мавзусининг долзарблиги
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси асосида
тадқиқ этиш зарурати билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |