Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida
- Bu sahifa navigatsiya:
- У.Н. Ходжамқулов илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д. (DSc) Ф.Т. Ражабов
- Ш.И. Ботирова
- Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Мавзунинг долзарблиги ва зарурати.
Қодиров Қувондиқ Айитбаевич
педагогика фанлари доктори, доцент Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти Диссертация ҳимояси Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «____» _______ соат _______ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй.) Тел: (99870) 712-27-55; факс: (99870)712-45-41; е-mail: cspi- kengash@umail.uz ) Диссертация билан Чирчиқ давлат педагогика университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (____рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104-уй. Тел.: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-41. Диссертация автореферати 2022 йил “___” ________да тарқатилди. (2022 йил “___” _________ даги _____ рақамли реестр баённомаси). У.Н. Ходжамқулов илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д. (DSc) Ф.Т. Ражабов илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, г.ф.ф.д. (PhD), доцент Ш.И. Ботирова илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д. (DSc), доцент 5 Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари ва ахборот хуружларининг жадаллашуви ўсиб келаётган ёш авлодда ватанпарварлик компетенциясини ривожлантириш, умуминсоний қадриятлар асосида ўз туғилиб ўсган юртига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини шакллантиришга инсонпарварлик педагогикасининг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Ана шу нуқтаи назардан жаҳон ташкилотларининг тарбия, фан, маданият, тинчликсеварлик соҳасидаги ҳамкорлик ғоялари акс этган стратегик ҳужжатларда ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини ривожлантириш устуворлик касб этади. Фуқаролик таълими асосида ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялашнинг инновацион тизимини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Дунёда оила ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда ҳарбий- ватанпарварликни тарбиялашнинг янги методикаларини ишлаб чиқиш, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда юқори синф ўқувчиларининг Ватанга садоқат ва мардлик фазилатларини шакллантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, таълим олувчиларда ватанпарварлик ва фуқаролик компетенцияларини рефлексив ёндашув асосида ривожлантиришга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Юқори синф ўқувчиларида ҳарбий хизматга мотивацион-қадриятли йўналганликни таркиб топтириш, ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ва садоқат, уни ҳимоя қилишга тайёрлик, ҳарбий бурч ва қасамёдга содиқлик каби ахлоқий- психологик сифатларни шакллантириш, маданий-тарихий, ўлкашунослик материаллари асосида таълим олувчиларда ҳарбий-ватанпарварликни ривожлантириш узлуксиз маънавий тарбиянинг муҳим жиҳатларини ўзида ифода этади. Мамлакатимизда “ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш, ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий- техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш” 1 муҳим вазифалар сифатида белгиланган. Бу эса юқори синф 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон. 6 ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мазмунини янги ёндашувларга устуворлик бериш асосида ёритиш, мазкур жараённи амалга ошириш модели ва педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертaция тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling