Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини
такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни
ҳарбий-ватанпарварлик
руҳида
тарбиялаш
жараёнларининг ғоявий-мафкуравий, ахлоқий-психологик, ҳарбий-техник,
жисмоний, ҳарбий хавф-хатарнинг олдини олишга сафарбарлик қобилияти
билан боғлиқ сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган яхлит тузилишга
эга ижтимоий-педагогик механизм эканлигини аниқлаштиришга оид таклиф
ва тавсиялардан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани Концепцияси
ва малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим
марказининг 2021 йил 9-сентябрдаги 01/11-01/11-1320-сон маълумотномаси).
Натижада, ҳарбий ватанпарварликка доир амалий кўникма ва малакалар
тизимини кенгайтиришга эришилган;
машғулотлар жараёнида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида
тарбиялашнинг дидактик имкониятларини чақириққа қадар бошланғич
тайёргарлик мазмунини умумтаълим фанлари билан горизонтал ва вертикал
йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган концентрланган таълим
имкониятларининг продуктивлик даражасини кенгайтириш орқали
аниқлаштириш, ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
педагогик моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир
таклиф ва тавсиялардан “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани
миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим
марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-01/10-1185-сон маълумотномаси).
Натижада, ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
юқори
синф
ўқувчиларини
ҳарбий-ватанпарварлик
руҳида
тарбиялашнинг ҳарбий хизматга ижобий муносабатни шакллантириш, ўқув
ва ҳарбий топшириқларни виждонан бажариш, эмоционал-иродавий
барқарорликни таркиб топтириш каби психологик-педагогик шарт-
шароитларини миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган
ишончни кучайтиришнинг этнопедагогик воситаларига устуворлик бериш
асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Чақириққача
ҳарбий таълимда раҳбарлик” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган
(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон
буйруғи, 538-197-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагогларни
ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга тайёрлаш
самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |