Келиб чиқиши. Сульфатли жинслар шўрлашган денгиз сувидан чўкмага ўтади (33-расм).
Ишлатилиши. Бириктирувчи материал олиш учун ва иморатларнинг ички ва скульптура ишларида фойдаланилади. Ангидирит очиқ ҳавода тез нураб, гипсга айланиб кетади.
33-расм. Шўрлашган сувдан ҳосил бўлган гипс кристаллари.
| Галоген жинслар. Галоген жинслар орасида ош тузи, карналлит ва сильвинит кенг тарқалган. Бу гуруҳдаги жинслар кимёвий таркиби бўйича фарқланади, аммо ҳосил бўлиш шароитлари бўйича ўзаро жуда яқин.
Ош тузининг структураси крис-талли, текстураси яхлит ёки қатламли бўлади. Асосан галитдан (99%) таркиб топган. Қўшимчалар сифатида хлоридли ва сульфатли тузлар, темир оксидлари ва гилли материалларга эга.
Жинснинг ранги турли қўшимчаларга боғлиқ ҳолда оқ, мовий, пушти ва қизилдан қорагача. У шўр мазага эга, сувда осон эрийди.
Сильвинит галит ва карналлит билан биргаликда тузли ётқизиқларда учрайди ва баъзан калийли тузларнинг йирик қатламли саноат конларини ҳосил қилади.
Келиб чиқиши. Галоген (тузли) жинслар асосан эвапорит сув ҳавзаларида бевосита кимёвий чўкмага ўтиш орқали ҳосил бўлади (34-расм). Вулкан отилишида ҳам вужудга келади.
34-расм. Рападан чўкмага ўтган туз кристаллари.
| Ишлатили-ши. Ош тузи сульфат кислота, хлор ва барча натрийли тузлар: сульфат, сода, олтингугуртли натр ҳамда натрий металини олиш учун хом ашё сифатида кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, ош тузи керами-када, совун пиши-ришда, озиқ-овқат саноатида, металлургияда ва медицинада қўлланилади.
Сильвинитнинг шаффоф кристаллари спектрографлар ва бошқа асбобларнинг оптик тизимларида қўлланилади. Асосий қисми калийли ўғитлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |