Аллитли жинслар. Аллитли (алюминийли) жинслар аксарият ҳолларда Fe оксидлари миқдори юқори бўлган А1 гидроксидларидан таркиб топган бўлади. Улар миқдори ўзгарувчи турли минералларнинг – алюминий гидрооксидлари: гидрааргиллит (гиббсит), диаспор, бёмит аралашмасидан иборат. Алюминий оксидларининг миқдори аксарият ҳолларда 30-50 % ни ташкил этади. Аллитли (алюминийли) жинсларда қўшимчалар: темир оксидлари (10-30, баъзан 50% гача), шамозит, аморф кремнезём, каолинит, кальций ва магний карбонатлари ҳамда бўлакли минераллар - кварц, дала шпатлари, мусковит, рутил ва бошқалар кенг ўрин тутади.
Уларнинг ранги темир оксидлар миқдорига боғлиқ ҳолда оқ, охрасимон-сариқ, қўнғир бўлиши мумкин. Структура-текстуравий томондан улар микро донали қаттиқ ёки гилга ўхшаган бўшоқ бўлиши мумкин.
37- расм. Боксит қазиб олиш.
|
Бу гуруҳдаги жинс-ларнинг энг асосийларидан бири бокситлар ҳисоблана-ди.
Келиб чиқиши. Бокситларнинг келиб чиқиши экзоген. Улар, асосан, тропик иқлим шароитларида нураш қобиқларида ҳосил бўлади (37-расм).
Ишлатилиши. Бокситлар алюминий маъдани ҳисобланади. Улардан абразивлар, оловбардош материаллар олиш ҳамда флюс, адсорбент, тез қотувчи портландцемент сифатида, электрокорунд, аччиқтошлар олишда фойдаланилади.
Фосфатли жинслар. Фосфатлар тарқалиши бўйича чўкинди жинслар орасида нисбатан кейинги ўринларни эгаллайди. Уларга 50% дан ортиқ аморфли ёки микрокристалли апатит гуруҳидаги минераллардан (ёки Р2О5 га ҳисоблаганда 18% дан ортиқ) таркиб топган жинслар киради.
Апатит гуруҳидаги минераллардан таркиб топган, деярли ҳар доим органик моддалар, Са, Мg ва Fе карбонатлари, гилли минераллар, қум-алеврит ўлчамидаги бўлакли доналар, пирит, темир гидрооксидлари, кварц, аутиген опал, халцедон, глауконит учрайди.
Фосфатли жинсларнинг асосий жинс ҳосил қилувчи минераллари фосфор кислотасининг тузлари: гидроксилапатит, карбонатапатит ва уларга яқин бўлган – даллит, курскит, франколит ҳамда аморф фосфат – коллофанит ҳисобланади. Фосфоритларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб кальцит, магний ва темир карбонатлари саналади. Фосфатли жинсларнинг таснифи уларнинг келиб чиқиши, минерал таркиби ва структура-текстура хусусиятларига асосланган. Фосфоритлар таркибида фосфор оксиди (Р2О5) миқдори 40% гача бориши мумкин. Фосфатли жинслар ташқи кўриниши ва структура-текстуравий хусусиятлари бўйича турли-тумандир. Уларнинг орасида оқ, кул ранг, тўқ кул ранг, қора ва яшилсимон кул ранг турлари учрайди. Бунда фосфоритлар конгломератлар, қумтошлар ва алевролитларга ўхшаб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |