+++чмичт-ммт doc


Хаво мухитининг хайвон организмига таъсири


Download 483 Kb.
bet8/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

4. Хаво мухитининг хайвон организмига таъсири
Хаво мухити хайвон органзмига хар томонлама таъсир курсатади. Об-хаво, кор ва емгир вактинча таъсир курсатса, намлик, шамол ва хавонинг харорати кабилар доимий таъсир этади.
Об-хавонинг чорвачилик фермалари атрофини кукаламзорлаштириш, сув билан таъминлаш, биноларда микроиклим содир этиш, иситувчи мосламалар, вентиляция, канализация, хайвонларнинг зичлиги, махсулот йуналиши, еши ва бошкалар шулар жумласидандир.
Микроиклим деганда молхоналардаги хаво мухити, физик холати ва кимевий таркиби тушунилади. Бунга бир канча омиллар, яъни хавонинг харорати, таркиби, намлиги, харакати (шамол), еруглик, газ, хавонинг чангланиши ва бошкалар сузсиз таъсир курсатади. Бундан ташкари, теварак атрофнинг кандай булиши, масалан, кир-адирми еки бог-рогларми, кукаламзор-ларми, пастлик еки тепаликми, молхоналардаги ишларни механизация ерда-мида бажарилиши, хайвонлар зичлигини меъерлар асосида булиши хам микро-иклим холатига таъсир курсатади. Умуман, меъер даражадаги микроиклим хайвонларнинг соглигини яхшилашга, жинсий фаолиятининг яхшиланишига, уларнинг усиши ва ривожланишига, сут, гушт, жун ва тухум махсулдорлигини ортишига, харакатчанлигининг юкори булишига каратилиши лозим.
Хоналарни шамоллатиш (вентиляция) деганда ундаги эскирган зарарли хавони ташкарига чикариб, унинг урнига тоза хаво киритиш тушунилади.
Хоналарни шамоллатиш (вентиляция) деганда ундаги эскирган зарарли хавони ташкарига чикариб, унинг урнига тоза хаво киритиш тушунилади. Хоналарни шамоллатиш микроиклим ташкил этиш билан чамбарчас богликдир. Хоналарни шамоллатиб туриш туфайли талаб этилган харорат, намлик ва хавонинг харакати вужудга келтирилади, шунингдек, зарарли ва захарли газлар тоза хаво билан алмашинади. Агар молхоналар шамоллатилмаса, захарли ва зарарли газлар микдори, намлик ва хавонинг харорати ортиб кетади, бу эса хайвонларнинг соглигига ва махсулдорлигига салбий таъсир курсатади.
Атмосфера хавосини 100% деб олсак, унинг 78,09% и азот, 20,95% и кислород, 0,03% и карбонат ангидрид ва 0,88% и эса гелий, аргон, неон ва хилма хил инерт газлар йигиндисидан иборат булади. сув бугларининг микдори 0,01-4,0% атрофида булиши мумкин. Молхоналарда асосан аммиак, водород сульфид, углерод оксиди, метан ва бошка турдаги зарарли газлар учрайди.
Хайвонлардан юкори ва сифатли махсулот етиштириш хамда уларнинг соглиги яхши булиши учун куйидаги даражада меъерлар тавсия этилади: жумладан, сигирхоналарда 10-150С, бузокхоналарда 120С, чучкахоналарда 160С, куйхоналарда 3-60С, товукхоналарда 12-160С, куркахоналарда 12-160С, урдак ва гозлар бокиладиган хоналарда 7-140С, куенхоналарда 160С булиши меъер даражада деб хисобланади.
Хавонинг намлиги хайвон организмига катта таъсир курсатади. Молхона-ларда доимо сув парлари булади. у асосан хайвонларнинг нафас чикаришидан, териси юзасидан, шунингдек, гунг ва сийдигидан, яъни уни бугланишидан вужудга келади. Маълум булишича, вазни 500 кг ва кунига 15 л сув ичадиган сигир суткасига 11 кг атрофида сув буглари ажратади. Умуман, хайвонлардан ажралиб турадиган сув буглари уларнинг вазни ва физиологик холатига боглик булади.
Умуман молхоналардаги хавонинг намлиги 5-7-% булса, у меъер деб хисобланади. Лекин айрим холларда фасллар уртасида намлик кисман ошиши хам мумкин. Масалан, сигирхоналарда 85% гача, бузокхоналарда 75% гача, чучкахоналарда 70-75%, куйхоналарда 80% гача, паррандахоналарда 60-80% гача ва куенхоналарда 60-75% гача намлик булиши меъер даражасида деб хисобланади. Агар молхоналарда намлик ортиб кетса, уни шамоллатиш, канализация ишларини тугри йулга куйиш, киш ойларида эса хонани иситиш яхши натижа беради.
Сув хамма турдаги чорва моллари учун мухим ахамиятга эга булган омиллардан бири хисобланади. У хайвон соглиги вамахсулдорлигига бевосита богликдир.
Жамики тирик организмларда юз берадиган модда алмашинув жараенла-рида сув мухим вазифани бажаради. Сув ердамида организм буйлаб озик моддалар харакатланади ва кераксиз моддалар ажратиб турилади. Сув туфайли организмда кимевий реакциялар уз фаолиятини давом эттиради. Аникланишича, агар хайвон организмидаги сув 10% га камайса юракнинг фаолияти пасаяди, иштахаси йуколади, тананинг харорати кутарилади ва титрок содир булади. организмдан 20% ва ундан купрок сувнинг йукотилиши унинг нобуд булишига олиб келади.
Чорва молларининг турига кура уларнинг сувга булган талаби куйидагича: сигирлар 80 л, катта ешдаги бузоклар 30 л, еш бузоклар 20 л, катта ешдаги чучкалар 25 л, чучка болалари 6 л, куй ва эчкилар 10 л, кузилар 5 л, йилкилар 60-70 л, тойлар 40 л, гоз ва урдаклар 1,75 л, бошка турдаги паррандалар 1 л, куенлар учун 3 л булиши меъер хисобланади.



Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling