+++чмичт-ммт doc


Шамоллатиш ва кизитиш системалари


Download 483 Kb.
bet9/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

5.Шамоллатиш ва кизитиш системалари
Фермада оптимал микроиклим аввалам бор доимий хавони алмаштириб туриш хисобига хосил булади, яъни ифлосланган хавони бино ичкарисидан чикариб, тоза хавони юбориш билан. Хаво алмаштириш булиши мумкин: табиий, механик харакат блан ва умумлашган холда.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Зоогигиена деганда нимани тушунасиз?

  2. Чорвачилик биноларига кандай гигиена талаблари куйилади?

  3. Молхоналар куриш учун кандай жой танланади?

  4. Фермалар (молхоналар) кандай материаллардан курилиши лозим?

  5. Чорвачиликда еругликнинг ахамияти кандай?

  6. Хаво мухити, хайвонлар махсулдорлигига кандай таъсир курасатади?

7. Молхоналарни шамоллатиш ва кизитишни ахамияти нималардан
иборат?
8. Микроиклим деганда нимани тушунасиз?
9. Хона хавосининг нисбий намлиги билан намлик микдори уртасида
кандай богланиш бор?
10.Сугориш режими ва нормаси деганда нимани тушунасиз?
3. КИШЛОК ХУЖАЛИК ХАЙВОНЛАРИНИ ОЗИКЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ
(6 соат) Р е ж а:

  1. Чорва молларини озиклантириш технологияси.

  2. Молларни рацион асосида озиклантириш.

  3. Рацион тузиш.



Адабиетлар: 1, 4, 6, 7.


Таянч иборалар:консервацияланган озука, грануллаш, брикетлаш, омухта озука, чорвачилик, хисоблаш, механизациялаш, корхона, корамол, ферма, комплекс, конвейер.


1.Чорва молларини озиклантириш технологияси
Хозирги вактда чорва молларини бокиш хакидаги фан айникса кенг куламда оммалашди. Бунда ем-хашак таркибини урганишга, бокиш нормаси ва рационини, мол бокишнинг янги усулларини ишлаб чикишга ва еш молларни устиришга катта ахамият берилмокда.
Моллар яйратиб бокиладиган территориянинг моллар туеги сонига мос келмаслиги (кичиклиги), бунинг устига купинча моллар яйловда бокилмаслиги, уларга машиналар ердамида хизмат килиш зарурати вужудга келганлиги ва шу билан бир вактда ишлаб чикариш процессларининг юксак даражада интенсификациялашиши чорва молларини янги технология асосида бокишни талаб этади. Бокиш самарадорлигини янада оширадиган, махсулот етиштиришни купайтириш максадида моллар ем-хашак таркибидаги озик моддалардан яхширок фойдаланадиган йулларни топиш бу борада энг мухим вазифалардан хисобланади.
Мазкур фан ем-хашакнинг кимевий таркибини, туйимлилигини урганади, молларни бокиш шароитини хисобга олган холда чорва моллари тури хамда зотларнинг талабига караб, бокиш нормасини аниклайди ва ишлаб чикади. Ем-хашак жамгариш ва уларни молларга беришга тайерлашнинг прогрессив технологиясига, сенаж бостиришга, ут уни, донадор (гранулаланган) озиклар ва брикетлар тайерлашга, тулик рационли аралаш, донадор озиклар ва брикетларнинг хайвон организмига хамда махсулдорлигига таъсирига ихтисослаштирилган йирик фермаларда ва чорвачилик комплексларида бокишнинг самарали технологиясини ишлаб чикишга катта ахамият берилади.
Ем-хашак (озик) чорва молларининг хар хил талабини кондириш учун зарур. У организмда энергия манбаи сифатида хизмат килади, хает фаолияти процессида парчаланган моддаларни кайта тиклаш, шунингдек, янги тукималар, сут секрецияси хосил булиши ва запас моддалар тупланишии учун зарур. Озик алмашиниши регуляциясида хужайра хамда тана суюклигининг физик-кимевий холатини маълум даражада саклаб туришда иштирок этадиган моддаларни тулдириб туриш манбаи хисобланади.
Ем-хашакнинг туйимлилиги хайвонларнинг озикка булган табиий талабини кондириш хусусияти билан белгиланади. Шунга кура, туйимлилик ем-хашак билан хайвон организмининг узаро таъсири процесси билан белгиланади. Маълум бир турдаги чорва моллари айни шу холатда озик воситаларидан фойдалана олмаса, улар учун бу хилдагии озикларнинг туйимлилик киммати булмайди. Аксинча, у еки бу хилдаги озик молнинг хаетий талабларини канча-лик тула кондирса, унинг учун шунча туйимли хисобланади.
Хар хил турдаги ва махсулдорлиги турлича булган чорва молларининг ем-хашакка булган талаби уларнинг табиий хусусиятларига кура бир хилда булмаганлигидан бир хил ем-хашакнинг узи хам молларнинг озикка булган талабини турлича кондириши мумкин, яъни бу хилдаги ем-хашакнинг туйимлилиги бир турдаги, шунингдек, махсулдорлиги турлича булган моллар учун бир хил ва доимий эмас.
Кишлок хужалик хайвонларини тулаконлик озиклантириш ахамиятини куйидаги фактларда куриш мумкин: сут ишлаб чикаришда 50-55%, гушт ишлаб чикаришда 65-70%, чучка гушти ишлаб чикаришда 70-75% озика таннархнинг фоизларини ташкил этади.
Усимликлар ва хайвонлар организмида деярли барча 106 та табиатда маълум кимевий элементлар мавжуд.
Усимлик ва хайвон танаси органик элементлар асосий кисмини углерод, водород, кислород ва азот ташкил этади. Бунда усимликларда кислород купрок, азот, углерод ва водород хайвон танасида купрок булади. хар кандай озик курук элементдан ва сувдан иборат.
Озикаларда сувнинг таркиби 4% дан 95% гача булади. концентрат озикаларда сув кам булади. силос, илдизмева, кук ут сувга бой (70-90%) булади.
Озикаларда минерал элементлар 4-7% дан ошмайди. Кишлок хужалик хайвонларига бериладиган усимликлар синфига мансуб озикалар куйидагича тураланади:

  1. Дагал озикалар (беда, сомон, курук усимликлар);

  2. Ширали озикалар (кук ут, силос, сенаж, илдизмева ва бошкалар);

3. Концентрат озикалар (дон, хар хил уруглар, шрот, кунжара, омухта ем
ва бошкалар).
Юкорида айтиб утилганидек усимликлар ва хайвонлар организмида жами 106 та маълум кимевий элемент мавжуд. Бирок молларнинг хаети меъерида кечиш учун 25-30 элемент кифоя.
Хозирги пайтда 60 дан ортик минерал аралашмалар моллар организмида учрайди. Улар микроэлементларга булинади, биринчиси кальций, калий, нат-рий, магний, хлор, олтингугурт ва бошкалар. Иккинчиси темир, мис, кобальт, марганец, йод ва бошкалар.
Озика бирлиги сифатида 1 кг курук сулининг туйимдорлиги тушунилади, бу 1414 ккал (5920,4 кДж) энергиясига тенг булади.



Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling