Д. Р. Саидов, катта илмий ходим-изланувчи, УрДУ


II. Автомобилдан фойдаланилиш даражаси


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana02.11.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1739503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ГОТОВО № 6 2016 9

II. Автомобилдан фойдаланилиш даражаси.
Мазкур мезон бўйича 
бозорни 2 та сегментга ажратиш мумкин: янги ва ишлатилган автомобиллар
III. Автомобиль кузовининг тури.
Мазкур мезон бўйича гуруҳларга 
ажратишда бир қатор омиллардан фойдаланилади: кузовнинг ҳажми, юкларни 
ёки йўловчи ташиш имконияти, кузовнинг очиқлиги [3]. Автомобилларнинг 
кузовлари уч турда бўлади: 
• 
бир ўлчамли – йўловчи, двигатель ва юкхона, яъни багаж қисмлари бир 
бутун умумий бўлимдан ташкил топади; 
• 
икки ўлчамли – иккита бўлимдан ташкил топади: биттаси, иккинчиси эса 
йўловчилар, юк ва багажларни жойлаштириш учун
• 
уч ўлчамли – учта бўлимдан ташкил топади: биринчиси двигатель учун, 
иккинчиси – йўловчиларни жойлаштириш учун, учинчиси – юк ва багажлар 
учун. Кузовларнинг тур ва шакллари қуйидаги 1-жадвалда янада кенгроқ 
келтирилган. 
IV. Автомобиль қиймати.
Мазкур мезон бирор-бир баҳо оралиғида 
сотилган енгил автомобиллар сонини ва бозорнинг умумий таркибида ушбу 
оралиқ эгаллаган улушни билдиради. Фикримизча, жаҳон автомобиль 
бозорининг ривожланиш тенденциялари, ундаги автомобиллар баҳолари 
динамикаси, 
республикамизнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш 
хусусиятлари ва аҳоли турмуш даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий 
автомобил бозорини шартли равишда 4 та сегментга ажратиш мумкин: баҳоси 
40 млн.сўмгача бўлган автомобиллар (арзон автомобиллар; ушбу сегментга 
деярли кўпгина миллий автомобиллар ҳамда бироз масофани босиб ўтган, 
ишлатилган автомобиллар киради), баҳоси 40 млн.сўмдан 70 млн.сўмгача 
бўлган автомобиллар (ҳамёнбоп автомобиллар), баҳоси 70 млн.сўмдан 120 
млн.сўмгача бўлган автомобиллар (қиммат автомобиллар), баҳоси 120 
млн.сўмдан юқори бўлган (жуда қиммат автомобиллар). 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling