F – ўта юқори синф.
Мазкур сегмент автомобиллари жамиятда жуда юқори
мавқега эга ёки масъулиятли давлат лавозимларида
ишловчи кишиларни олиб
юриш учун мўлжалланган. Бу кишилар етарлича бой ва атрофдаги барча буюм
ҳамда
нарсаларга, шу жумладан автомобилларга ҳам талабчан бўлади. Бу
сегментдаги автомобилларнинг кўпчилиги махсус якка буюртмалар бўйича
йиғилади, орқада ўтирувчи йўловчилар учун максимал қулайлик туғдириш
мақсадида узун орқа эшикларга эга бўлади. Бу синфга мансуб автомобилларнинг
бошланғич баҳоси 80 минг евродан бошланади ва юқори чегараси йўқ. Албатта бу
тасниф ҳар бир минтақа ёки давлатнинг талаблари ва
хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.
Юк автомобиллар сегментлари.
Юк автомобиллар бозори қуйидаги
мезонлари бўйича сегментларга ажралади:
I. Юк кўтариши бўйича.
Мазкур мезон ҳам бозорни 2 та асосий сегментга
ажратишни назарда тутади:
•
MCV (от англ.
middle commercial vehicle – ўртача тижорат транспорти) –
юк кўтарувчанлиги 5 тоннадан 11 тоннагача бўлган автомобиллар;
•
HCV (от англ.
high commercial vehicle — оғир
тижорат транспорти; бу
сегмент остини яна бир номи мавжуд-
truck – юк кўтаргич машина) – юк
кўтарувчанлиги 11 тоннадан юқори бўлган автомобиллар.
Ташиладиган юкларнинг тури бўйича.
Мазкур мезон бўйича
бозор
қуйидаги сегментларга ажралади: универсал автомобиллар (кенг миқёсдаги ва
турдаги юкларни ташишга мўлжалланган) ва ихтисослашган (фақат маълум
турдаги юк турини ташишга мўлжалланган). Мазкур сегментлаш бўйича
изланишларни мамлакат ёки унинг автомобил бизнеси хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда кенг тадқиқ қилиш, тегишли хулоса ва ёндашувларни ишлаб чиқиш
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Спирин И.В. Организация и управление пассажирскими автомобильными
перевозками: Учебник для учреждений среднего профессионального образования.
Изд. 5-е, переработанное. - М.: ИЦ "Академия", 2010. 400 с.;
2. Спирин И.В. Перевозки пассажиров городским транспортом: Справочное
пособие. Изд. 2-е. - М.: ИКЦ Академкнига, 2006. 413 с.; 115.
3. Спирин И.В. Транспорт: Элективный ориентационный курс: Учеб.
пособие. - М.: Образовательно-издательский центр «Академия», ИЦ «Академия»,
2004. 272 с.;
4. Шейнин
В.А. Управление автомобильным транспортом России:
современные проблемы, организационно-экономические решения. Монография. -
М.: ГУУ, 2000. 166 с.
5.
http://abtomup.com/useful/69-klassy-avtomobiley.html
6.
http://auto.ironhorse.ru/avtomobil-chevrolet-epica_50.html