“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил
11
www.iqtisodiyot.uz
кучига тенг “Маtiz”, 2010 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган, двигатель қуввати
67- 68 от кучига тенг бўлган “Spark” енгил автомобилларини киритиш мумкин.
В – кичик ўлчамдаги автомобиллар.
Мазкур
сегментга мансуб
автомобиллар двигателининг қуввати 85-95 от кучидан, узунлиги 4,2 метр ва эни
1,7 метрдан ошмайди. Бундай автомобиллар сирасига 3 ёки 5 эшикли
вариантларда ишлаб чиқарилган
Skoda Felicia, Volkswagen Polo (Classic), Toyota
Yaris (Verso) каби автомобилларни киритишимиз мумкин. Ўзбекистонда
мазкур
сегментга мансуб автомобиллар йил сайин оммалашиб бормоқда. “Spark”
хэтчбекининг от кучи 85 дан юқори бўлган модификацияси айнан республикамиз
аҳолиси ўртасида жуда оммалашиб кетди. Мамлакатимизнинг шаҳар жойларида
аҳолининг зичлиги ва автомобилларнинг кўплиги, шаҳар жойларида узлуксиз ва
кўп давом этувчи тирбандликларнинг ошишига, автомобилларни тўхтаб туриш ва
қўйиш
жойларининг
танқислиги,
ёқилги
баҳосининг
ўсиб
бориши
истеъмолчиларни ўз қизиқишларини яна бир бор қайта кўриб чиқишга ундайди.
Бундан ташқари, автомобилнинг бошқа автомобилларга нисбатан баҳосининг
арзонлиги, ташқи кўриниши ва имижи бўйича қулай ишланганлиги ҳам алоҳида
роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: