Д. Р. Саидов, катта илмий ходим-изланувчи, УрДУ


С – қуйи ўрта синфдаги автомобиллар


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana02.11.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1739503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ГОТОВО № 6 2016 9

С – қуйи ўрта синфдаги автомобиллар.
Ўзбекистонда, МДҲ, Марказий ва 
Шарқий Европанинг кўпгина мамлакатларида мазкур сегментга мансуб 
автомобиллар жуда оммалашган бўлиб, деярли бозорнинг 1/3 қисмини эгаллаган. 
Харидорларни асосан автомобилнинг баҳоси ва йўловчи, юк сиғими, унинг ўрта 
қувватдаги двигатели (100-145 от кучи) билан нисбатан универсаллиги ўзига жалб 
қилади. Шунингдек, айрим давлатларда худди шундай синфга мансуб, қувваати 
75 от кучидан бошланувчи автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилади ва тезлиги 180 
км/соатгача, ёқилғи сарфи – 6-9 литр ва баҳоси эса 6-17 минг АҚШ доллари 
атрофида бўлади.
Олдин Россияда ишлаб чиқарилган эски “Лада” ва “Жигули” лар шу 
синфга мансуб бўлса-да, ҳозирда фақатгина “Лада Приора” автомобилинигина шу 
синфга киритиш мумкин.
Мазкур синфга мансуб машҳур автомобиллар қаторига Mercedes А-Class, 
Opel Astra, Chevrolet Lacetti, Daewoo Nexia, Audi A3, Ford Focus, Kia Rio, Honda 
Civic, Hyundai Accent, Volkswagen Bora, Toyota Corolla, Peugeot 306, FIAT Brava, 
Subaru Impreza кабиларни киритиш мумкин [5]. 
D – ўрта синф.
Ушбу синфга мансуб автомобиллар двигателининг ҳажми 
одатда 1,7 литр атрофида, қуввати 90 от кучидан бошланувчи, тезлиги 190 
км/соатгача, ёқилғи сарфи 8-12 литр, баҳо диапазони 16-21 минг АҚШ доллари 
атрофида бўлади. Бундай автомобиллар сирасига Chevrolet Epica [6], Honda 
Accord, Subaru Legacy, Mazda 626, Toyota Avensis, Nissan Primera, Hyundai Elantra, 
Peugeot 406, Mitsubishi Carisma, Skoda Octavia, Renault Laguna, Volkswagen Passat 
кабиларни киритиш мумкин.
Е – юқори ўрта синф.
Ушбу автомобиллар сегментининг характерли 
хусусиятла катта ҳажмдаги мотор саналади (3 литрдан кўпроқ. Бу сегментнинг 
асосий афзаллиги – автомобиль ҳайдовчиси учун максимал шарт-шароитларни 
яратиш ҳисобланади. Масалан, Toyota Camry ва BMW-5 ёки Audi А6 ларни шу 
синфга киритиш мумкин. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Chevrolet 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 
12 
www.iqtisodiyot.uz 
Malibuнинг айрим вариантларини ҳам шу синфга қисман киритиш мумкин. Аммо 
асосан Chevrolet Malibu ўрта синфга мансуб. Бу автомобиллар синфи асосан ўзига 
тўқ, даромадлари юқори тадбиркорлар, ишбилармонлар, амалдорлар учун 
мўлжалланган. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling