Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet12/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Тупроқ ва усииликларнинг агрокимёвий таҳлили. Экишгача, амал даврида ва амал даври охирида тупроққа ишлов бериш бўйича тажрибаларда тупроқ ва ўсимликларнинг агрокимёвий таҳлиллари ўтказилиши зарур.
Тажрибада унинг вазифаларига кўра, гумус, ялпи азот, фосфор, калий. нитратлар, аммиак ва ўсимлик ўэлаштирадиган фосфатлар миқаори аниқпанади Бунда шУрланган ерлардаги тупроқларнинг шўрланиш даражасини куэатиш, албатта зарур
Ғўза асосий' озиқа моддаларини ўзлаштиришини аниқлаш учун усимликда ривожланиш даврлари бўйича кимёвий таҳлил ўтхазилади.2
Тупроқ микрофлорасини кузатиш. Кузги шудгорнинг турлича чуқур.шги ва ўтказиш технологияси, амал давридаги культиваииялар сони ва чуқурлиги тупроқ микрофлораси сони ва сифат таркибига, турли қатламларда тақсимланишига жиддий таъсир кўрсатади. Тупроқнинг айрим қатламлари бўйича миклофлора тавсифи тажриба вариантларида кечаётган жараёнлар йўналишини тасаввур этиш, тупроқ унумдорлигидан имкони борича кўпроқ фойдаланиш учун қулайроқ шароитларни бе.пгилашга имкон беради.
Тупроқ миклофлорасини кузатиш апрсль-май, июнь, июль, октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.
Суторишда сувни ўлчаш. Тупроққа ишлов бериш бўйича тажрибаларда амал даври суғоришларида берилган сув миқдори, албатта, ўлчаниши керак. Бунинг учун махсус сув улчагич - сув утказгичлар ва бошқа мосламалардан фойдаланилади (суғориш бўлимига қаранг)
Тажриба қуйишнинг асоси булган ягона фарқтамойили буйича тупроққа ишлов бериш усуллари, технологияси ски ишлов чуқур.пиги ўрганилганда амал даври сугоришларининг барчасида бир хил мсъёрда сув бериш зарур.
11 Бу хдқаа “Методм агрохимических, агрофизичсских и чикробиологических исслелований в поливнмх хлопковнх районах"номли қўлланмадан (Ташкент. 1963) атрофлича маълумо! олиш мумкин.
г> «Методм агрохимических анализов почви растения в Средней Азии» Г ,1977
Масалан, шудгор ёки юмшатишнинг турли чуқурлиги, эрта баҳорги ва экиш олдидан ишловлар чуқурлиги, гўзанинг амал давридаги культивацияпар чуқурлиги ва б.қ ўрганилганда ҳар бир сугоришда мавсум бўйича барча вариантларга бир меъёрда сув берилади.
Одаий ва пленка остида экиш тупроқда мақбул ҳарорат кузатилганда бошланиб, барча вариантлар учун экиш муддати ва усули, экиш меъёри, экиш чуқурлиги ва ш.к лар бўйича тенг шароит яратилади. Бунда, шунингдек, плёнка турлари, улар олинадиган муддатлар ҳам аниқланади.
Рўза парваришнда ҳосил-йнғим теримнда механизация кенг қўлланилишн муносабати билан чигит эюшша, эгатларнинг туғри ва энламалар оралиғи одций эгатлар кенглигн билан бир хил булиши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу талабларга амал қилингандагина қулланилаётган машиналарнинг юқори самарадорлигига ва қўл меҳнати сарфини камайтиришга эришиш мумкин.
Бунинг учун сеялкалар синчиклаб тайёрланган, маркер эса эарур кенгликка жуда аниқ ўрнатилган бўлиши зарур. Экишда қатнашаётган тракторчи юқори малакали бўлиши даркор.
Культнвация, эгат ва бошҳаларнинг чуҳурлигини ўлчаш. Ғўза қатор ораларини узунасига ёки кўндалангига ўячаш амалларини ўтказишда, унинг ҳар хил чуқурлигкни, эгат чуқурлиги ёки ўғит солинадиган чуқурлик самарадорлигини ўрганишца тупроқни юмшатиш чуқурлиги, эгат чуқурлиги ва кеиглиги, ўғит А бошқа озиқ моддалар солишнинг ҳақиқий чуқурлиги ҳақида маълумотлар зарур бўлади. Бундай маълумотларни чуқурлик ўлчагич асбобидан фойдаланиш орқали олиш мумкин. 1 (4.2-чизма).





4.2,-чима. 90 см. ли эгат оралиғида трактор культиватори ўггунча ўрнатилган чуқурлик ўлчагич,
Чуқурлик ўлчагич узунлиги 90 см., кесмаси 3x5 см ли тахтачадан иборат Тахтачанинг ҳар 15 см. дэ 3 тадан тешик очилган. Уларга узунлиги 50 см. ли, тўрт бурчакли,. кесмаси кичик бўлакчалар ҳар 1 см. да, ҳар 5 см да эса катга бўлакчалар туширилган. Бу бўлакчалар культивациянинг ҳақиқий кенглиги, эгат кенглигини ўлчаш имконини беради.
Чуқур ўлчагич (рейка)дар бўлакчалари 1 см. дан, юқорига қараб, 1 см дан 50 см гача. Бўлакчалар культивация чукурлигини бирданига уч жойдан улчаш имконини яратади. Тик чуқур улчапшлар чуқурчаларга 90 см. ли эгат оралиғнда кўндаланг планка четида 15 см., 60 см. эгат оралиғида планкача чеккасида 30 см. ли бўлакчада ва ўнг томонда планка четидан 15 см да ўрнатилади.
Культивациялашда ўтит солиш ёки эгат чуқурлигини ўлчаш учун чуқур ўлчагич эгат орасига культиватор ишчи органлари ўггунча ўрнатилиб, тегишли маълумотлар ёзиб олинади ва ишчп органлар уггандан сўнг яна ўрнатилиб, ўлчанади.
Асбоб ҳар бир эгат оралиғмга тўғрц чизиқ бўйлаб чапдан унг томонга қараб ўрнатилади. Рейкалар тупроққа тегиши билан ўлчов бошланади. Ўлчаш 0,5 см. аниқлик билан ўтказилади. Рейка бўйича ҳисоб чапдан ўнгга томон олиб борилади. Кўрсаткичлар ёзиб олингач, ушбу жой қозиқ қоқиб бслгиланади ва асбоб кейинги эгатга кўчирилади. БунДай ўлчашлар вариантнинг 5 жойида амалга оширилади
Культиватор ишчи органлари ўтгандан кейин, биринчи марта асбоб ўрнатилган жойдаги юмшатилган тупроқ эҳтиёткорлик билан олиб ташланиб, яна асбоб ўрнатилади, рейкалар туширилади, ўлчов бажарилиб, маълумотлар ёзиб олинади ва ўртачаси қисобланади.
Мисол: асбоб 60 см. ли эгат оралиғига ўрнатилган. Культиватор ўтгунча чуқурдик 1-рейкада 4 см, 2-рейкада 5 см ва 3-рейкада 3 см.
Культиватор ўтгацдан кейин бу кўрсаткич 1-рейкаца 9 см, 2-рейкада 15 см, 3- рейкада 10 см Биринчи ўлчов кўрсаткичларини иккинчисидан айириб, культавациянинг амалцаги чуқурлиги чиқарилади.
Культивация чуқурлигини ўлчаш . 4.1-жадвалда келтирилган шаклда ёзиб борилади.
Ўғит солиш чуқурлиги ёки эгат чуқурлигини аниқлаш ҳам юқорида қайд этилган тартибда бажарилади.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling