«ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг-ўзингизга яхши бўладир».
Чунки хайри-эҳсон қилаётган киши, одатда, фақирларга яхшилик қиляпман, деб ўйлайди. Аслида эса, ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки қиёматда айни ўша хайр қилинган моли унга фойда беради. Тўплаб қўйгани, ўзимники деб ўйлагани жуда нари борса меросхўрларига қолади, холос.
Албатта, мол-мулкни ҳамма ҳам Аллоҳнинг йўлида сарфлай олмайди.
«Кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса»гина бу ишга сазовор бўлади.
«…ундайлар нажот топувчилардир».
Ана ўшандай кишилар нажот топувчилардир.
17. Агар Аллоҳга яхши қарз берсангиз, У сизга кўпайтириб берур ва сизни кечирур. Аллоҳ шакур ва ҳалимдир.
18. У ғойиб ва очиқни билувчи, азиз ва ҳаким зотдир.
Аллоҳ таоло бу оятда бева-бечора ва муҳтожларга бериладиган моддий ёрдамни ўзига берилган «яхши қарз», деб тацрифлаяпти. Холбуки, У зот бутун дунёдан беҳожат, барча Унга ҳожатманддир. Ушбу услубнинг ўзида хайру эҳсонга тарғиб мавжуд.
«Агар Аллоҳга яхши қарз берсангиз»,
Сўнг Аллоҳ бу берилган қарзнинг савобини кўпайтириб қайтаришга вацда бермоқда. Энг муҳими-бу ишнинг сабабидан гуноҳларни кечишни эцлон қиляпти.
«У сизга кўпайтириб берур ва сизни кечирур».
Чунки:
Аллоҳ шакур ва ҳалимдир.
У ғойиб ва очиқни билувчи, азиз ва ҳаким зотдир.
Аллоҳ «шакур»дир, яцни озгина нарсани ҳам қабул қилиб, чексиз кўп нецматларни берувчидир.
У яна «ҳалимдир» , яцни, бахиллик қилганларнинг ва бошқаларнинг ҳам айбидан ўтади, жазолашга шошилмайди.
У ғойибни, инсон илми етмайдиган сирларни ҳам, ошкора нарсаларни ҳам биладиган ғолибдир ва ҳар бир ишни ҳикмат билан қилувчи зотдир.
Сабаби нузул ва умумий маъно.
Тағобун сураси мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат. Тоғобун луғатда баҳонинг пастлашини билдиради. Бу сурада у қиёмат куни исми сифатида зикр қилинган ва унга ном бўлиб қолган.
Тоғобун сураси барча маданий суралар каби шариат аҳкомларига алоҳида иноят билан қарайди, лекин сиёқидан маккий сураларга ўхшайди. Бошида Аллоҳ таолонинг улуғлиги, Унинг қудратининг белгилари ҳақида сўз кетади. Сўнгра ўз Роббисини эътироф этган мўмин ва Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирган кофирларнинг баёни келади. Илгариги умматлар Аллоҳнинг Пайғамбарларини ёлғончига чиқарганликлари учун қандай азоб-уқубатларга дучор бўлганлари эслатилади.
Сурада мушриклар иқрор бўлсалар ҳам, инкор этсалар ҳам, ўлгандан кейин барибир қайта тирилиш ҳақлиги қасам билан кафолатланади. Шу билан бирга, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга, илоҳий даъватдан юз ўгирмасликка чаыирилади. Бацзи хотин ва фарзандларнинг душман бўлиб, мўминни Аллоъ йўлидан, жиҳоддан қайтаришга сабаб бўлиб қолишидан огоҳлантирилади.
Ва ниҳоят, суранинг сўнгида Аллоҳ йўлида, Унинг динининг ривожи йўлида мол-дунёни аямасликка чақирилиб, бахиллик ва қизьанчиыликдан ҳазар қилишга даъват этилади. Чунки мўмин кишининг сифатларидан бири Аллоҳнинг розилиги учун Унинг йўлида нафақа қилиш-мол-дунё сарфлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |