Жамият тўғрисидаги қарашлар тарихи - Платон ўзининг «Давлат» номли асарида жамият тўғрисидаги таълимотни ғоялар дунёси билан боғлиқ ҳолда ўрганган.
- Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри» асарида инсонлар ўртасидаги муносабат, биргаликда яшаш, тинч-тотув бўлиш тўғрисида «ҳамкорлик, моддий ва маънавий тотувлик жамиятнинг асосини ташкил этади», - деб таъкидлайди. Форобий инсонлар жамиятини икки маданий- тарихий типларга ажратади: 1) Биринчиси тўлиқ жамият бўлиб, у ўзида а) ер юзидаги жами инсонларни қамраб олувчи йирик жамият, б) Ернинг муайян қисмида яшовчи бир миллат ёки бир динга мансуб кишиларнинг ўрта жамияти в) муайян қавм ёки динга мансуб бир шаҳар жамиятини қамраб олади. 2) Иккинчиси бир қишлоқ, овул, ёки бир оиладан иборат бўлган тўлиқсиз жамият.Форобий фикрича “Энг яхши фазилат ва олий даражадаги комилликни кичик бирлиги шаҳар ҳисобланадиган маданий жамият ичидагина қўлга киритиш мумкин. Тўлиқсиз жамиятлар инсонни такомиллаштиришга қобил эмаслар”. Форобийнинг бу фикрлари Платон ва Аристотелнинг жамиятга оид қарашларидан фарқ қилади, чунки у жамиятдаги ўзгаришларни инобатга олган. Жамиятни тўлиқ ва тўлиқсизга ажратар экан, Форобий шаҳар тўлиқ жамиятнинг биринчи босқичидир деб эътироф этади. Платон ва Аристотель эса тўлиқ жамиятни шаҳар билан чегаралаганлар ва шаҳар инсоният жамияти такомилининг охирги даражаси, жамоавий бахт саодатнинг бош маркази деб таъкидлаганлар.
Жамият тўғрисидаги қарашлар тарихи - Ўрта аср ғарб фалсафасида жамият тўғрисидаги қарашларда теоцентрик назария, яъни жамиятнинг яратилганлиги тўғрисидаги ғоя устувор бўлган.
- Янги замон фалсафасининг вакиллари, Гоббс ва Локк давлатнинг шартнома концепциясини ишлаб чиқдилар. Гегель жамият, маданият соҳаларнинг илмий-фалсафий асосларини майдонга ташлади. Ижтимоий ҳаёт ҳам табиат сингари объектив қонунларга эга. Бу қонунлар инсон иродасига, хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд деб кўрсатди.
- Маркс жамиятни ижтимоий муносабатлар йиғиндисидан иборат деб айтди. Жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирган. Бирок. Гегель ҳам, Маркс ҳам жамиятдаги қонунларни мавҳум, конкрет шахс фаолиятидан ажралган ҳолда ўрганди.
- Позитивизм (Конт, Спенсер) табиат фанларидан махсус ижтимоий фанларни ажратди ва жамиятнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганувчи фан - социологияга асос солди. Жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик, метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган.
- Ҳаёт фалсафаси ва феноменология (Гуссерль) кундалик ҳаёт социологиясини ўрганди.
- Жамият фанга маълум тизимлар орасида энг мураккаби
- бўлиб, уни ўрганиш жиддий қийинчиликлар туғдиради.
- Жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг
- алоҳида, бетакрор тарихига эга. Жамият ҳаётининг
- барча жараёнлари бир-бири билан шу даражада
- узвий боғлиқки, баъзан турли вазиятларда
- белгиловчи ва белгиланувчи жараёнлар ўрин
- алмашади. Тарихий жараёнда тасодифлар ва
- субъектив омил айниқса муҳим рол ўйнайди
- жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини
- мутлақ руҳнинг ривожланиши билан боғлиқ
- Дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт
- сабабларини диний онг тараққиётидан излаган.
- Жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният
- маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик,
- метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган.
- Жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш
- ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча
- ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи
- назардан тушунтирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |