Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Миэлин (юнон. мелос - илиқ)- нерв толаларннннг юмшоқ қобиғи таркибига кирувчи ёғсимон моддалар аралашмаси. Нейрон


Download 1.95 Mb.
bet12/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Миэлин (юнон. мелос - илиқ)- нерв толаларннннг юмшоқ қобиғи таркибига кирувчи ёғсимон моддалар аралашмаси.
Нейрон (лот. неорон - тола, ип) - асаб тизимининг асосий тузилиши ва функционал бирлиги, у асаб катакчалари, тўқима ва ундан узоқлашувчи ўсимталардан иборат.
Нервлар - тизимчасимон мураккаб тузилма, нерв толалари тутами, улар мияни ва нерв тушунчаларини тананинг бошқа аъзолари билан боғлайди.
Онг - объектив борлиқни психик акс этгиришнинг фақат инсонгагина хос юқори усули. Одамларнинг ижтимоий тарихий фаолияти воситасида пайдо бўлган.
Онгсизлик - одам онгига бориб етмаган психик жараёнлар мажмуи.
Онг ости ҳолатлари - актуал равишда англаб олинмайдиган психик жараёнлар ва психик ҳолатлар йиғиндиси. Одамнинг хатти -ҳаракатлари ва унинг онги мазмунига таъсир этишга қодир.
Психика (юнон. псйчикос - руҳий) - юксак даражада ташкил топган материя - миянинг функцияси. Унинг моҳияти туйғулар, идрок, тасаввур, фикрлар, ирода ва бошқалар кўринишида акс этиришдан иборат.
Психик жараёнлар - у ёки бу психик маҳсулот ва натижаларни (психик образлар,ҳолатлар, тушунчалар, ҳиссиёт ва х.к.) ҳосил қилувчи, шакллантирувчи ва ривожлантирувчи жараён.
Психология (юнон. Псйче - пуҳ логос - билим) - одамнинг объектив борлиқни сезги, идрок, тафаккур, туйғу - ҳиссиёт ва бошқа психик ҳолатлар орқали акс эттириш жараёнини ўрганадиган фан.
Рефлекс (лот. Рефлехус - акс этиш) - организмнинг марказий нерв тизими орқали ички ёки ташқи муҳит омиллари таъсирида ресепторлар қўзғалишига жавобан кўрсатиладиган реакцияси.
Ресептор (лот, реcипере - қабул қилмоқ) - анализаторнинг қўзғалишини қабул қилувчи ички қисми.
Шартли рефлекс (лот. рефлехус - акс этиш) - рефлектор назариясининг асосий тушунчаси, шартли қўзғовчиларга жавоб беришдан иборат рефлекс.
Шартсиз рефлекс (лот. рефлихес - акс этиш) - психиканинг И.М.Сеченов ва И.П.Павлов томонидан кашф этилган рефлектор назариясининг асосий тушунчаси ҳар қандай таъсирга инстинктив жавоб беришдан иборат туғма рефлекс.
Эфферент нерв (лот, эфферренс - олиб чиқувчи, неугон - асаб) - нерв импульсларини марказий нерв тизимидан иш бажарувчи аъзоларга ўтказувчи нерв.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling