Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet11/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Таянч тушунчалар
Акc эттириш назарияси- инъикос назарияси; психик ҳодисалар борлиқни акс эттиришнинг шаклларидан бири деб қараладиган назария.
Анимизм (лот. анима - жон) - одам, ҳайвонот, ўсимлик, предметларда мустақил жон борлиги ҳақидаги тасаввур тизими.
Асаб тизими - хайвон ва одам организмининг барча функцияларини ўзаро ҳамда ташқи муҳит билан тўғрилаб, уйғунлаштириб турувчи аъзолар тизими.
Биринчи сигнал тизими - нарса ва ходисаларнинг сезги, аъзоларига бевосита таъсир этиши натижасида бош мия ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли муваққат нерв боғланишлари, у сезги ва идрок турларида намоён бўлади.
Бош мия - марказий нерв тизимининг олд (юқори, олий) қисми бўлиб, у бош мия қобиғида жойлашган олий нерв тизимининг моддий асоси.
Бош мия катта ярим шарлари - бош миянинг икки палласи. Унинг устки қисми учун чуқур бўлмаган ўнқир чўнқирлардан иборат. Бош мия катта ярим шари орқа, олд, ён, оролча, орқа умуртқаларга бўлинади. Мия нерв катаклари нейронлардан иборат бўлиб, икки катта ярим шарлар пўстлоғини ташкил этади. Миядаги оқ суюқлик нейрон ўсимталаридан таркиб топиб, мия ёълларини кўрсатиб туради.
Вегетатив нерв тизими (лот. вегетатио - ўсимлик) - нерв тизимининг организм ички аъзолари фаолиятини ва модда алмашинувини бошқариб турадиган бир қисми. В.н,т, марказий нерв тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, бу бош мия қобиғи томонидан бошқарилади. В.н.т. симпатик ва парасимпатик нервлар деб аталувчи икки қисмга бўлинади,
Дуализм (лот, дуафис - икки ёққлами) - борлиқ ҳам моддий, ҳам руҳий бўлган икки асосдан ташкил топган деб ҳисобловчи фалсафий таълимот бўлиб, психофизик параллелизм концепциясининг асосидир.
Иккинчи сигнал тизими - одамга хос шартли рефлектор боғланишлар тизими бўлиб, нутқ сигналларининг бевосита таъсирида шаклланади, И.С.Т. - биринчи сигнал тизими асосида ҳосил бўлади. Бу - умумлашган мавҳум тафаккурнинг асоси.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling