Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet145/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Таянч иборалар
Абстракция (лот. Абстраcтио мавхумлаштириш) - нарсаларнннг ўзига хос белги ва хусусиятларини, улар ўртасидаги боғланишларни, нарсаларнинг муҳим белги ва хусусиятларини ажратиб олишга қаратилган фикрлаш операсияси.
Амалий тафаккур - кўпинча вақт танқислиги шароитида юзага келадиган ва хатти - ҳаракатларнинг мақсадини аниқлаш, режа лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боглиқ.
Дедукция (лот. дедуcтио - келтириб чиқариш) - умумий ҳукмлардан якка ҳукмларга қарата бориш орқали мантиқий қулоса чиқаришдан иборат тафаккур шакли.
Индукция - (лог. индуcтио - келтириб чиқариш) - жузъий ёки якка қоллардан умумийга, айрим далиллардан умумлашмаларга қараб борадиган, индуктив хулоса чиқаришга асосланган мантиқий билиш методи, тафаккур шакли.
Интуисия (лот. интуэри - яхшилаб, диққат билан қарамоқ) воқеликни билишнинг бевосита ҳақиқатга айланиши билан амалга ошириладиган алоҳида усул бўлиб, унинг ёрдамида муаммоли вазиятлар ечимини топиш мумкин, у ижодий фаолият механизми сифатида тушунтирилади..
Кўргазмали образли тафаккур - тафаккур турларидан бири, бу тасаввур қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашни характерлаб беради.
Кўргазмали ҳаракат тафаккури - тафаккур турларидан бири, нарса ва ходисалар билан ишлаш жараёнида уларни бевосита идрок қилишда намоён бўлади.
Назарий тафаккур - тафаккур турларидан бири, у объектларнинг хусусиятларини,
қонуниятларини очишга қаратилган бўлади.
Синтез - (юнон. синтбасис - бирикиш, қўшилиш) - тафаккурнинг ягона аналитик - синтетик жараёнида якка ҳодисаларни умумийлаштиришга қаратилган фикр юритиш операсияси.
Сўз - мантиқий тафаккур - тафаккур турларидан, бу мантиқий операсиялар, омиллар ёрдамида тушунчалар орқали ифодаланади.
Таққослаш - нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутларни аниқлашга асосланган фикрлаш операсияси.
Тафаккур - инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли. Сезги идрок ва тасаввурлар орқали бевосита билиб бўлмайдиган нарса ва ҳодисалар тафаккурда онгли равишда акс этади.
Таҳлил - тафаккур қилиш усули, бунда мураккаб объектлар қисмларга бўлиб ўрганилади.
Тушунча - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятларини битта сўз ёки сўзлар гуруҳи билан ифодалашдан иборат тафаккурнинг мантиқий шакли.
Умумлаштириш - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни умумий ва муҳим белгиларига қараб фикран бирлаштиришдан иборат тафаккур жараёни.
Хулоса чиқариш - тафаккурнинг мантиқий шаклларидан, бунда бир қайта ҳукмлар асосида маълум хулоса чиқарилади.
Яққол ҳаракатли тафаккур - тафаккур турларидан, у нарсалар билан ишлаш жараёнида уларни бевосита идрок қилишда ифодаланади.
Ҳукм - тафаккур - усулларидан, у нарса ва ҳодисалар ўртасида ўзапо бирон-бир боғланишларнинг борлигини тасдиқлаш ёки инкор қилинишда ифодаланади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling