Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Тафаккур борасидаги психологик назариялар


Download 1.95 Mb.
bet144/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Тафаккур борасидаги психологик назариялар
Тафаккур муаммоси хориж психологиясида кенг доирада тадқиқ қилиниб, атрофлича билимлар ва маълумотлар заҳираси тўпланган. Айнан келтирилган маълумотларда тафаккур тушунчаси турли нуқтаи назарлардан таҳлил қилинади.
Экзистенсиализмнинг асосчиси бўлмиш немис файласуфи Мартин Хайдегер (1889-1978) тушуниш учун ўз диққатимизни қарата олсаккина биз фикрлашга ўрганамиз-деб ёзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, англаб етиш, инсон фикрлаш жараёнида муҳим ўрин эгаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимиздан яратилмайди.
Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати бу тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда ифода этилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимотни логика, мантиқ деб атайди.
К.Р.Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ҳодиса ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб, тўғри тушунтирилиши мумкин эмас. Бу нарса биринчи навбатда тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурнинг ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин эмас.
Инсон тафаккурининг усуллари нерв тизимида ҳам, миясида ҳам эмас, балки бир даврда мана шундай идрок этишга, ўйлашга, ишлашга, бошқа бир даврда эса нерв фаолиятини бошқача ишлашга ёъллайдиган ижтимоий шароитдадир.
Инсонлар фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда эмас, ижтимоий муносабатлар туфайли содир бўлади. Бу ҳақда К.Р.Мегрелидзе шундай ёзади: инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича эмас, балки ижтимоий - тарихий қонуниятлар ёълида ҳаракатланади. Инсоннинг фикрлаш усули аввало ижтимоий ҳодисадир. Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, фикр бирор нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши мумкин. Предметсиз фикрнинг бўлиши мумкин эмас.
Тафаккурнинг функцияси мия фаолияти жараёнида кечадиган субъектив психологик жараёнлар билангина чегараланмайди:
Биринчидан, онгнинг субъектив ҳолатинигина ифодаламасдан, балки объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди.
Иккинчидан, янги фикрнинг вужудга келиши билан билиш жараёни тугалланмайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, энди фикрни амалга ошириш босқичи бошланади.
Учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий етилган фикрларнинг хусусий
кўринишидир.
Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар, тасаввурлар ёрдамида фикрлайди.
К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоий эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Фикрлар ва ғоялар эркин индивидуал ижоднинг маҳсули эмас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Шунинг учун инсон тафаккури тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг ечимини мантиқий изланишлардан анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишидан излаш керак. У ёки бу индивид жамиятда етилган ижтимоий ғояларнинг тасодифий ифодаловчиси бўлиб қолади.
Академик А.И.Берг шундай деб ёзади "инсон фақат ташқи дунё билан тўхтовсиз мулоқот қилиши шароитидагина узоқ вақт фикрлаши мумкин. Ташқи дунёдан тўлиқ информасион ажралиш бу ақлдан озишнинг бошланишидир. Информасион ундовчи тафаккурнинг ташқи дунё билан алоқаси инсонга озиқ-овқатдек, иссиқликдек зарур". Психология фани тараққиётида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини эгаллайди ва асримизнинг бошларида Германияда Вюрсбург психология мактаби деб номланган янги ёъналишга эга бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур ёъналишнинг йирик вакиллари сифатида О.Кюлпе (1862-1915), К. Бюллер (1879-1922), А.Мессер (1837-1937), Ах Нарсис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш лозим. Улар томонидан олиб борилган экспериментал тадқиқотлар тафаккур муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олди. Вюрсбург психология мактаби вакиллари тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик жараёнларга, яъни сезги ва тасаввурларга ажратиб ўрганишда расионал босқичдаги мураккаб жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб тушунтириш мумкин эмаслигини экспериментал ёъл билан исботлашга ҳаракат қилдилар. Олиб борилган тадқиқотларни ўзларининг устильарида ўтказиб, натижаларни объектив бўлишига камроқ эътибор берганлар.
Вюрсбург психология мактабининг намоёндалари тафаккур бу ички ҳаракат, актидир деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини тушунтириб беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, шунга қарамай кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. Шунингдек, улар олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс объектнинг нисбати ва ўзаро муносабатларини ушбу
муносабатларнинг аниқ аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари туради. Шунинг билан бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив методларни излашга оид фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан сунъий тушун-чаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. Мазкур назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс этиши билан боғлаб, тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ёинки бирламчи маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиёти масаласини кўтариб чиқиб, ўсишнинг фикрларни фаоллаштириш орқали амалий фаолиятдан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Тафаккурни тадқиқ қилишнинг асосий методи - бу ўз-ўзини кузатиш эканлигини тан олади, холос. Мазкур муаммо гноселогик нуқтаи-назардан олиб қаралганда ушбу позисия идеализм измига кириб бораётганлигини англаб олиш унчалик қийин эмас. Вюрсбург мактаби намоёндалари тафаккурни алоҳида мустақил билиш фаолияти сифатида аниқ кўрсата билди. Бироқ тафаккурни амалиётда нутқдан ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб ташладилар.
Вюрсбург психология мактаби намоёндаларидан бири О.Зелс тафаккурни интеллектуал операсиялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз олдига фикр юритиш фаолиятининг у ёки бу жиҳатлари қай ёъсинда шаклланишини кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш ақлий фаолиятнинг продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни бартараф қилиш вазифасини қўйди. О.Зелс масала ечиш жараёнини ўрганишда умумийликка эга бўлган масалани вужудга келтириш босқичларига алоҳида эътибор бериб, элементлар билан предметлар муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг натижасида муаммо комплекси намоён бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу жиҳатларни қамраб олиши назарда тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини бўлакларга ажратиш; б) қидирилувчи номаълумнинг ўрнини аниқлаш; в)номаълум қидирилувчи билан маълум ўртасидаги муносабатларни
ажратиб кўрсатиш.
Шундай қилиб, Вюрсбург психология мактабининг намоёндаси О.Зелс психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараён сифатида экспрементал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операсиялар ва уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб берган, изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан интилган психологдир. Германияда психологиянинг гешталтпсихология ёъналиши вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоёндалари қаторига Х.Эренфелс (1859-1932), В.Келер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар киради. Гешталтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва элементларни биргаликда акс эттиришдан кўлам жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Гешталтчиларнинг аксиоматик характерга эга бўлган ушбу тезислари мазкур таълимот ғоясини очиб беришга хизмат қилади, алоҳида олинган қисм ва элементларнинг йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит тузилма қисм ва элементларнинг хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб беришга қурби етади.
Гешталтпсихологиянинг марказий назарияси ҳар қандай психологик жараёнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш алоҳида элеметлари эмас, балки конфигурасия шакл ёки гешталтчиларнинг яхлит яратишидан иборат.
Гешталтпсихологияда тафаккур муаммосининг тадқиқоти кенг қамровли тарзда олиб борилади. Жумладан, В.Келёр антропоидларнинг интеллектуал ҳаракатларини экспериментал ўрганиш натижасида юқори даражада тараққий қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон ҳаракатига хос ўхшашлик борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келёрнинг фикрича, топшириқни ечиш механизми қуйидагилардан иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим элементлари бир бутунликни, яъни вазият элементларига, гешталт ичига кириб, гешталтда қайси жойни эгаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб этади. Вазиятнинг муҳим элементларидан намоён бўлувчи гешталтчилар муаммоси вазиятда организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни ечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гешталтда янги муносабатда идрок қилина бошлаганида тугалланади. Масалани ечиш аниқ қадамларни юзага келтирувчи гешталт сифатида майдонга чиқади.
Гешталтчиларнинг айримлари "ёъналиш" атамасини қўллаб, уни ўтмиш тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар "тафаккурнинг эврестик методлари" тўғрисидаги тушунчадан ҳам фойдаланадилар. Бунда материални, қўйилган мақсадни, конфликтли ҳолатларни таҳлил қилишни назарда тутадилар.
Гешталтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини кўтариб чиқадилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур жараёнида янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, топшириқни бажариш жараёнида аста-секин ва бирданига ечиш ёълини қўллаш кабилар. Тафаккурни психологик ўрганишда функционал ривожланиш ғоясини амалиётга тадбиқ қилиш ҳам маълум даражада гешталтпсихология намоёндаларининг хизмати ҳисобланади.
Шунга қарамасдан В.Кёлер М.Вертгаймер, К.Дункерларнинг экспериментал тадқиқ отлари тафаккурнинг асосий механизмларидан бири бўлган предметларни янги алоқалар ва муносабатларга фикран жиҳатини очишни аниқладилар. Аммо улар ҳам мазкур муаммоли вазиятда индивиднинг амалий ва назарий ақлий фаолиятлари ролини мутлақо тан оладилар.
Америка психологиясида вужудга келган бихевиоризм ёки хулқ психологияси оқими ўтган асрнинг охирларидан бошлаб ҳукм суриб келмоқда. Бихевиоризм оқимининг асосчилари америкалик психологлар Дж.Уотсон (1878-1958) ва Э.Торндайк. (1871-1949) лардир. Кейинчалик булар қаторига К.Левин (1890-1957) А.Вайс (1974-1931) ва бошқалар келиб қўшиладилар. Маълум давргача мазкур оқим психология оламида доминантлик ролини ўйнайди. ҳозирги даврда бу оқим бир неча мустақил психологик мактабларга ажралиб кетган. Лекин уларнинг моҳиятида бихевиоризм нафаси уриб туради. ҳаммаси учун умумий формула С-Р, яъни стимул-реакция хизмат қилиб келмоқда.
Дж.Уотсон тафаккурнинг ички нутқ ва новербал товушсиз имо-ишора, мимика, елка қисиши, қош сузиш, коммуникасия, мулоқотни бирга қўшиб, кенг маънода тушунади ва уни учта шаклга ажратиб ўрганади. Нутқ шаклларидан бири нутқ малакаларини секин-аста авж олдириш деб аталади. Бу шеърни ёки цитатани аниқ эсга туширишда ўз ифодасини топади. Тафаккурнинг иккинчи шакли субъект учун янги бўлмаган топшириқни сўз ёрдами билан ечиш, ярим-ёртиси унутилган шеърни эслашга ҳаракат ва ниҳоят, янги топшириқни яққол ифодали ҳаракат ва сўз ёрдами билан ечиш Дж. Уотсон учун малака у индивидуал эгаллаган ва ўрганилган хатти-ҳаракатдир. Ушбу назария нуқтаи назаридан қарасак, тафаккур малакага яқинлаштирилиб қўйилади, чунки шеърни эсга тушириш ҳам тафаккур деб талқин қилинади.
Дж. Уотсон тилни ўзлаштиришнинг ижтимоий жиҳатларини умуман ҳисобга олмаган, нутқнинг тузилиши ва ривожланишига сира эътибор қилмаган. Нутқ билан тафаккур бирлиги тўғрисида тамойилни англаб етмаган, тафаккур ва онгнинг хулқ кўриниши сифатида олиб қаралган.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling