Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet67/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

ШАХС
Шахс ҳақида тушунча
Шахс тушунчаси кенг ва кўп қирралидир. Меҳнат қила олиш кўникмасининг мавжудлиги, инсонлар билан биргаликда фаолият муносабатни амалга ошираётган киши аста - секин шахсга айланиб боради. Бевосита моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш жараёнининг субъектга айланмоқда. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, яъни шахс, индивид, индивидуаллик тушунчасининг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари мавжудми? Бунинг учун мазкур тушунчаларнинг мазмунини таҳлил қилиш самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастлаб индивид тушунчасининг мазмунига тўхталиш лозим. А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида "Индивид" тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввоийлик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш лозим. Индивид тушунчаси профессор Э.Ғозиэвнинг "Умумий психология" дарслигида тавсифланишича, индивид лотинча ажралмас, алоҳида зот маъноларини англатиб, инсон
зотига хослик масаласини белгилаб беради. Шунингдек, катта ёшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи ёъқ оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади.
М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан "Психологиядан қисқача изоҳли луғатда" индивид бўлинмас, айрим жинс, шахс маъноларини англатиб, биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудот сифатида кўрсатиб ўтилади.
Келтирилган таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкинки шахс деб муайян жамиятда яшовчи фаолиятнинг бирор тури билан шуғулланувчи, кишилар билан нормал тил орқали муносабатга киришувчи онгли индивидга айтилади.
Индивид сифатида дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятининг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақл-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакли шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболларининг мавжуд-лигини кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг барчасида чақалоқнинг инсон зотига мансублигини таъкидланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади. Буни қуйидаги схема асосида тушунтириш лозим.

Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир. Индивидуаллик деганда инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолият мотивлари, инсон маслаги, дунйқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Индивидуаллик индивиднинг бошқалардан фарқлайдиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслигидир. Зикр этилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам ёъқ, инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling