Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
"Эндопсихика" ва "экзопсихика" ҳақида тушунча
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- "эндопсихика"
- "Экзопсихика"
"Эндопсихика" ва "экзопсихика" ҳақида тушунча
Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бир шахснинг бошқа одамлардан ажратиб турадиган индивидуал тузилишга эга эканлигидир. Ушбу психологик муаммони ҳал қилиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулқ-атворни олдиндан башорат қилиш имконини яратади. Шахс тузилиши билан боғлиқ бўлган иккинчи масала эса бундай тузилишнинг бир неча таркибий қисмларга ажратишни тақозо этади бинобарин, ушбу бўлакларнинг йиғиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психология фанида психологлар шахснинг психологик тузилишининг таркибий қисмларини турли жиҳатларига асосланиб, туркумларга ажратишни тавсия этмоқдалар. Ҳозирги замон жаҳон психологиясида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг воқеликка таъсири остида шаклланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқловчи назария юксак мавқени эгаллаб турибди. Мазкур назарияга биноан "ички психик" ("эндопсихик" - юнонча эндо ички деган маънони билдиради) деган ғояни илгари сурдилар. Унинг талқинига кўра, "эндопсихика" шахснинг психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик элементлар ва функцияларнинг ўзаро боғлиқлигини акс эттиради. Унинг негизида инсоннинг нерв-психологик тузилиши билан "эндопсихика" айнан бир нарса деган тушунча тасдиқланади, чунки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради. Психик тузилишнинг "эндопсихик" қисми бўлса, шахснинг ташқи муҳитга нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларни, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. "Эндопсихика" ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусиятларини иродавий зўр бериш хислатларини ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс эттиради. "Экзопсихика" эса ўз таркибида шахс муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, маслаги устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, эгаллаган билимларни, тажрибаларни қамраб олади. Табиий асосга эга бўлган "эндопсихика" биологик шарт-шароитларга боғлиқ бўлса, "экзопсихика" аксинча ижтимоий воқеликлар таъсир остида юзага келади, таркиб топади ва такомиллашиб боради. Таъкидлаб ўтилган, фикрларни тасдиқлаш мақсадида улар ўтказган тажрибаларига мурожаат қиламиз. қўш омиллик назарияси тадқиқотчилари тажрибаларида 80-130 см баландликдаги одамнинг шахс хусусиятларини таркиб топтириш учун ўрганилган. Бунинг натижасида улар шахси тузилишида кўп хислатлари ўхшашлиги топилган. Бундай одамларнинг паст (пакана) бўлишларидан ташқари, уларнинг тузилишида ҳеч қандай нуқсон ва камчилик ёъқ эканлиги аниқланган. Бундай тоифага кирувчи болаларга хос кулгуни ҳеч бир танқидсиз, ўта соддаликни, муайян даражада эмосионал (ҳиссий) зўриқишни намоён қиладиган вазиятга нисбатан чидамлиликни, уят ҳиссининг камроқ эканлигини учратиш мумкин. Шахснинг хислатларига на "эндопсихика", на "экзопсихика" қисмларини киритиш мумкин эмас. Чунки шахснинг сифатлари митти одамларнинг маҳсули бўлиб улар бўйича нисбатан ўз тенгқурлари ўртасидаги фарқ аниқланган даврдан эътиборан шундай бир ижтимоий вазиятда пайдо бўлиши, таркиб топишининг такомиллашиши табиийдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, митти одамларга бўйдор кишиларга қараганда бошқача муносабат - уларни писанд қилмаслик, камситилиш, улар ҳам барча каби нарсаларни ҳис қилиши, орзу қилиши, ажабланиши, жайрон қолиши сабабли уларда шахснинг ўзига хос тузилиши вужудга келади. Бундай яққол воқелик уларнинг руҳий эзилишини, баъзан бошқаларга, хатто ўзларига нисбатан тажовузкорона ёъл тутиш-ларини ниқоблайди, холос. Мабодо биз митти ўзлари билан бап-баравар бўйли кишилар муҳитида яшайди деб тасаввур қилсак, у ҳолда уларда ҳам теварак-атрофдаги бошқа одамлардаги каби мутлақо бошқача шахсий фазилатлар, хусусиятлар, хислатлар сифатлар мужасассамлашиши мумкин бўлар эди. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling