ижтимоийлашув хусусиятига эътиборан (А.В.Петровский); шахснинг тутган позисиясини ҳисобга олиб (Д.И.Фельдштейн) ва ҳоказо.
Шундай қилиб, жаҳон ва ҳамдўстлик мамлакатлари психологлари томонидан бир қатор пухта илмий-методологик асосга эга бўлган шахснинг ривожланиши назариялари ишлаб чиқилган. Уларнинг аксарияти онтогенезда шахснинг шаклланиши қонуниятларини очишга муайян ҳисса бўлиб, хизмат қилади, амалий ва назарий муаммоларни эчишда кенг кўламда қўлланилади.
Собиқ совет психологиясида шахс таърифи
Умумий психология фанида шахснинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари ҳамда уларнинг механизмлари тадқиқ этилади. Бу борада психологлар томонидан шахсга нисбатан турлича таъриф берилган ва унинг тузилишини ўзига хос тарзда тасаввур қилишган. қуйида муаллифлар томонидан келтирилган таърифлар таҳлилларининг келтириб ўтамиз.
А.Г.Ковалёвнинг фикрича, шахс - бу ижтимоий муносабатларнинг ҳам объекти ҳам субъектидир. А.Н.Леонтъев ушбу масалага бошқачароқ ёндашади ва унга шундай таъриф беради: шахс фаолият субъектидир. К.К.Платоновнинг талқинига биноан жамиятда ўз ролини англовчи, жамиятнинг қишга лаёқатли, яроқли аъзоси шахс дейилади. Бу муаммо моҳиятини чуқурро очишга ҳаракат қилган С.Л.Рубинштейн таърифича, шахс - бу ташқи таъсирлар ёъналишини ўзгартирувчи, ички шарт-шароитлар мажмуасидир.
Психология фанида бир-бирига яқин, лекин ўзаро фарқланиб турувчи тушунчалар қўлланиб келинади, чунончи одам, шахс, индивидуаллик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш, ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
1.Одам сут эмизувчилар синфига даҳлдорлиги биологик жонзот эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши, унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзот сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имконига ҳам эгадир.
2.Шахс меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан. Жамиятда ривожланувчи тил ёрдами билан бошқа кишилар билан (мулоқот) муомалага киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.
3.Индивидуаллик - ҳар қандай инсоннинг бетакрор, ўзига хос хусусиятларга эгадир. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассам-лашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуаллик шахснинг интеллектуал, эмосионал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.
Собиқ совет психологиясида шахс тузилишига доир қатор манбалар келтирилган.
Жумладан, С.Л.Рубинштейн бўйича шахс тузилиши қуйидаги кўринишга эга:
1.Ёъналганлик - эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеаллар, эътиқодлар фаолият ва хулқнинг устувор мотивлари ҳамда дунёқарашларда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |