Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили


Download 1.95 Mb.
bet73/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили
Шахснинг тузилиши тўғрисидаги муаммо ўзининг тадқиқот доираси предметидан ташқарига чиқади. Шахс тузилишига оид илмий тасаввурларнинг яратилиши, ишлаб чиқилиши яхлит назариянинг зарурий шарти ҳисобланиб, инсоннинг ижтимоий моҳияти қирраларини очиш имконига эгадир. Худди шу боисдан психология ҳамда уни талқин қилиш юзасидан фалсафа, педагогика, тиббиёт сингари
фанларнинг намоёндалари томонидан турлича фикрлар билдирилаётганлиги келтириб чиқарилаёт-ганлиги бунга яққол мисолдир.
Психология фанида шахсга структуравий ёндашиш бўйича энг салмоқли илмий изланишлар амалга оширилганлиги қонуний ҳолат бўлиб, шахс тузилишнинг хилма-хил модели яратилганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Б.Г.Ананъевнинг фикрича, психологик ҳодисаларни ақл (интеллект), ҳиссиёт (эмосия) ва иродага ажратиш жараёнини инсон психологиясида структуравий ёндашиш тажрибасининг дастлабки кўриниши бўлиб, унинг қақчиллиги кўпгина психологлар томонидан тан олинган. Л.С.Виготскийнинг мулоҳазасига кўра, инсоннинг психик функцияларини юксак, маданий ҳамда қуйи, табиий турларга ажратиш мумкин. Чунки уларнинг негизида таълим билан инсоннинг олий нерв фаолиятида биринчи ва иккинчи сигналлар тизими ўзаро таъсирининг ифодаланиши ётади.
Шахс тузилишининг моделини ишлаб чиқишдаги муҳим қийинчиликни энг асосий сабаби ҳар хил нуқтаи назарлар мавжудлигида намоён бўлади. Улар шахснинг тузилишига кўра субстансионал ва идеал, ирсий ва психологик томонларга эга бўлиб, у В.М.Баншиков тадқиқотларида асосланилади.
Мулоҳазадан кўриниб турибдики, бунда шахснинг "субстансионал томонини" ирсий, кундалик фаолиятда эгаллаган соматик жабҳалар билан таққослаганда, мустақил структуравий таркиб сифатида, алоҳида реалликка эга эмас. Бундай таҳлил индивидуал воқелик устида гап бораётганини билдиради. А.Г.Ковалевнинг фикрича, темперамент табиий хусусиятларнинг муҳимлигини билдириб келади.
Б.Д.Паригиннинг фикрича, шахснинг статик тузилишига қуйидагилар киради:

  • Умуминсоний психологик хусусиятлар

  • Миллий, касбий, иқтисодий, сиёсий, синфий бирликка алоқадор ижтимоий ўзига хос

хусусиятлар.

  • Шахснинг индивидуал бетакрор хусусиятлари.

Чет эл психологларининг шахс тузилиши моҳиятини очиб беришга қаратилган кўпгина ёндашувлари ҳам юксак кўрсаткичларга эришмаганлиги туфайли бу масалани ёритиш учун кескин ўзгариш киритолмади. Олимларнинг шахснинг психологик моҳиятини тушунчалар тузиш ёрдами билан хаспўшлаши ижобий изланиш тарзида ўзига тортади, лекин унда шахс "кундалик турмушимизда биз билган шахснинг айнан тимсолидир" деб таърифланади.
АҚШ психологи Г.Олпортнинг фикрича, шахс: ички тизим, "динамик қурилма", "мен", "қандайдир метапсихологик мен", ўзида олдиндан мақсад ва дизпозисияни ва акс эттирувчи инсон тафаккури ва хулқ-атворида мутаносиб равишда қарор топтирувчи жонзотдир". Худди шу боисдан шахснинг синфий, тарихий жиҳатдан яққол баҳоланиши очилмай қолади, ижтимоий таҳлил ўрнини психологик талқин эгаллайди.
Психологлардан Т.Парсонд, Г.Мид ва бошқалар "шахснинг ролли тузилиши номли "концепцияни ишлаб чиқиб, одамнинг яхлит субъектив дунёсини унинг психологик қиёфасини диққат марказидан, идрок майдонидан четда қолдирадилар.
Кейинги йилларда чет эл психологиясида олимлар диққатини шахс моделининг психологик омиллари тортмоқда. Уларнинг асосий вариантлари Г.Айзенк, Р.Кеттелл концепциялари билан бевосита боғлиқдир. Мазкур концепциялар кўп ёки оз миқдордаги "омиллар (Айзенкда улар 2-3 та, Кеттеллда эса 20 тадан зиёд) га асосланган бўлиб, улар муайян даражада умумлашган индивидуалликни ёки шахс қиёфасини ифодаловчи психологик хусусиятларни акс эттирувчи руҳий тизимни қайд қилишга асосланади. Аммо туб маънодаги шахснинг психологик концепцияси ҳам
индивидуаллик қиёфаларини ҳақиқий ижтимоий психологик моҳиятини очиш имкониятига эга эмас, чунки хусусиятларнинг қонуний равишдаги ўзаро алоқалари тавсифланмай қолган.
К.К.Платонов томонидан илгари сурилган шахснинг динамик функционал тузилиши катта қизиқиш уйғотади. Олим шахс хусусиятларининг барча бойликларини қамраб олувчи моделини яратишга интилади. Шахс хусусиятлари, қиёфаси унинг тузилиш элементлари бўлиб, хоссалари ҳисобланади. К.К.Платонов шахс тузилишини турли томонларига алоқадор 4 тузилмага ажратади :
1.Шахснинг ахлоқий муносабатга ёъналганликни бирлаштирувчи ижтимоий шартланган осттузилиш. Бу осттузилишга алоқадор шахснинг хислатлари табиий майлларга бевосита боғлиқ бўлмай, тарбиявий ёъл билан шакллантирилади.
2.Тажриба осттузилиши, унга таълимий ёъл билан эгаллаган билимлар, малакалар, кўникмалар, одатлар киради. Аммо бу нарса шахс қиёфасининг биологик шартланган таъсири остида кечади. Ушбу ост тузилиш орқали шахс инсониятнинг тарихий тажрибаси билан боғлиқ бўлади.
3.Шахснинг индивидуал хусусиятлари билан шартланган баъзи психик жараёнлар киритилади. Бунда биологик шартланган хусусиятларининг таъсири аниқроқ кўзга ташланади.
4.Биологик шартланган осттузилиш бўлиб, биопсихик хусусиятларни фазилатлар темперамент, жинсий ва ёш хусусиятлар, шунингдек, инсоннинг патологик ўзгариш бирлаштиради. Бу ост тузилиш машқ орқали шакллантирилади.
К.К.Платонов "шахснинг томонлари ва унинг ост тузилиши" тушунчаларини синоним сифатида қўлланилганлигини қуйидагича изоҳлаб беради: шахснинг моддий жабҳалари эмас, балки функционал томонларининг ўзаро таъсири тўғрисида тўхталиш муҳимдир".
В.С.Мерлин ҳам шахснинг тузилиши масаласига алоҳида аҳамият берган. Унинг фикрича, шахснинг қисмларга ажратиб талқин қилинмайдиган жабҳа бу унинг хислатидир, уларнинг ҳар бири муайян ёъналганлик моҳиятини мужассамлаштирган бўлиб, шахс муносабатини акс эттиради. Шахс тузилиши деганда В.С.Мерлин бўйича инсоннинг ўз-ўзига, ўзгаларга, меҳнатга у ёки бу муносабатни ўзида бирлаштирувчи шахс хусусият-ларининг ташкилий алоқадорлигини англатувчи "симптокомлекс" - ни тушунилади. Тадқиқотчи Н.И.Райнвалднинг фикрича, шахснинг тузилиши ва унинг ҳар бир қиёфаси (тимсоли) уч мезон асосида таҳлил қилиниши лозим:
1.Ориэнтировка даражаси ва англанганлик хусусияти;
2.У ёки бу эҳтиёжий ҳолатларни ҳаракатлантиришнинг хусусияти ҳамда ташкилийлиги;
3.Инсоннинг эмосионал иродавий билишга оид сифатларини намоён бўлишининг жадаллиги, жиддийлиги ва зўриқиши ва бошқалар
Н.И.Райнвалднинг изоҳлашича, фаолликнинг регулясиясида психик функцияларни умумлашган гуруҳлаштириш уч ўлчовли (мезонли) таснифи ақл (интеллект), ҳиссиёт (эмосия) ва ирода моҳияти зиммасига тушиши, шахс тузилишини темпрамент, характер ва қобилиятларга, иккинчи томондан эса экстроверсия, интроверсия омилларига ажратилишига барҳам беради.
Н.И.Рейнвалднинг ушбу ёндашуви А.Р.Лурияни мия фаолиятининг уч блокли ролли таснифига бевосита мос тушади, чунончи ақл (интеллект) кўп қолларда информасион блок орқали амалга ошади, ирода (ташкилилик) программалаштириш блоки билан боғлиқ, хилма-хил эмосионал ҳолатлар (ҳиссиёт) юзага келишининг негизида "энергетик" блок ётади.
Ақл, ҳиссиёт, ирода ва уларни рўёбга чиқарувчи миянинг блоклари, ҳаракатлантирувчиларни эмас, балки ўзаро узвий боғлиқ бўлган инсоннинг атроф-муҳитга нисбатан муносабатининг уч томонини англатади. Келтирилган фикр мулоҳазалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, шахснинг тузилиш таркиби, унинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари билан белгиланса, айрим олимлар томонидан ташқи объектив омиллар асосида юзага келиши кўрсатиб ўтилган.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling