Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet18/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

НАЗОРАТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР


Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:


МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
П.Равшанов Юнусобод тумани солиқ инспекциясидан 2016 йил май ойида ижро инизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилди. 2017 йил август ойида у Чилонзор туман солиқ инспекциясига ишга кирди. Лекин уни аввал солиқ хизмати органидан ишдан кетганлиги сабабли солиқ инспекциясига ишга олмасликларини айтишди. П.Равшанов солиқ инспекцияси бошлиғини ноқонуний кўрсатмасини бажармаганлиги учун, яъни ноқонуний равишда ишдан бўшаганлигини айтди ҳамда аввал ишдан кетганлигини важ қилиб, ишга олишни рад этиш меҳнат қонунчилига зид эканлигин айтиб, эътироз билдирди. Чилонзор тумани бошлиғи шунга қарамай уни ишга олишни рад этди.
Вазиятга ҳуқуқий жиҳадан баҳо беринг.


2-казус

В.Ахмедов прокуратура тизимига ишга кириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этди. Шундан кейин у шу тизимда ишлайдиган таниши У.Каримовдан прокуратурада ишлаши учун қандай чекловлар борлигини сўради. Таниши унинг ўзи ва қариндош-уруғлари, жумладан ота-онаси судланган бўлмаслиги кераклигини айтди. В.Ахмедов отаси муқаддам судланганлиги, лекин ҳозирда судланганлиги олиб ташланганлигини айтди. Лекин У.Каримов бундай ҳолатда ҳам барибир уни ишга олинмаслиги ҳақида маълумот берди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Давлат хизматига киришда қўйиладиган чекловларнинг ҳуқуқий асосини таҳлил қилинг.
3-казус
Фуқаро Т.Хакимов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига давлат хизматига кириш учун тегишли ҳужжатларни топширди. Уни вазир томонидан ўтказиладиган суҳбатга чақиришди. Фуқаро Т.Хакимов ўз мутахассислигига тегишли саволларнинг барчасига жавоб берди. Аммо, хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш юзасидан берилган биронта ҳам саволларга жавоб бера олмади. Натижада уни ишга қабул қилиш рад этилди. Фуқаро Т.Хакимов у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлигининг хорижий тилларни билиш талаб этилмайдиган бўлимида ишлаш ниятида эканини айтди. Шунга қарамай унга иш беришни рад этиш ҳақидаги қарор ўзгармаслиги айтилди.
Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling