Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда белгиланган талабларни бирини аниқланг
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда қандай турдаги танловлар ўтказилади
- Давлат солиқ хизматига қабул қилинмайдиган шахслар тоифаларидан бирини аниқланг.
- Ички ишлар органига давлат хизматига кириш истагини билдирган шахслар қаерга мурожаат қиладилар
- 9-§. Давлат лавозимини эгаллашни расмийлаштириш тартиби
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда белгиланган талабларни бирини аниқланг.
А) Хизматга ҳар қандай шахс қабул қилаверади; Б) хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади; С) хизматга фақат Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари битирувчилари қабул қилинади; Д) 25 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда қандай турдаги танловлар ўтказилади? А) Очиқ ва ёпиқ танлов; Б) танлов ўтказилмайди; С) дастлабки, жорий, якуний; Д) Дастлабки, якуний танлов. Давлат солиқ хизматига қабул қилинмайдиган шахслар тоифаларидан бирини аниқланг. А) Пенсия ёшига етганлар; Б) аввал ҳуқуқни муҳофаза қиувчи органларда ишлаган шахслар; С) 25 ёшга тўлмаганлар; Д) меҳнат қонунчилигигига мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахслар. Ички ишлар органига давлат хизматига кириш истагини билдирган шахслар қаерга мурожаат қиладилар? А) Фуқаро хоҳлаган ҳудуддаги ички ишлар органига мурожаат қилиш ҳуқуқий эга; Б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига; С) қайси ҳудудий бирликда ишлаш истаги бўлса уша ҳудуддаги ички ишлар органида; Д) доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органларига. 9-§. Давлат лавозимини эгаллашни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси давлат хизматига қабул қилинган фуқаролар билан хизмат контракти ёки меҳнат шартномаси тузилади. Хизмат контракти давлат хизматини ўташнинг асосий шартларини тартибга солади. Хизмат контрактининг предмети бўлиб, давлат ва давлат хизматчиларининг мажбуриятлари бўлиб ҳисобланади. Контракт асосан ҳарбий хизматни ўтовчи шахслар билан тузилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт – давлат номидан иштирок этувчи вазирлик билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўртасида унинг ихтиёрий ҳақиқий ҳарбий хизматга кириши ва хизматни ўташи тўғрисидаги келишуви бўлиб, унда хизматнинг давомийлигини, томонларнинг ўзаро ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳамда ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа шартлари белгиланган бўлади. Контракт бўйича ҳарбий хизматга фуқаролар ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирадилар. Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар. Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича беш йил муддатга тузилади. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан контракт тузилади. Ҳарбий хизматнинг контрактда назарда тутилган муддати тугаганидан кейин тарафларнинг келишуви билан бу муддат янги контракт тузиш орқали узайтирилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланади. Давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишида икки асосий ҳуқуқий ҳужжатни: биринчидан, меҳнат шартномаси; иккинчидан, фуқарони давлат хизматидаги давлат мансабига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни фарқлай олиш лозим. Давлат хизматига қабул қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ учун эса меҳнат шартномаси асос бўлади. Ходимни алоҳида лавозимларга тайинланаётганда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, масалан, қарор, фармон асос бўлади. Фуқаронинг давлат хизматига киришда меҳнат шартномаси тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, меҳнат шартномалари тузиши мумкин. Меҳнат шартномаси ёзма шаклда, икки нусҳада тузилади. Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Давлат хизматига киришнинг, яъни давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишининг иккинчи асосий ҳужжати - бу фуқарони давлат хизматидаги давлат лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруғидир. Давлат хизматида меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан ҳам тузилиши мумкин: - ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш; - ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди. Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Ходим синов муддати давомида ички меҳнат қоидаларига тўлиқ бўйсуниши, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсиз нафақасини олишга ҳақли. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Шунингдек, синов натижаси қониқарсиз бўлган тақдирда, ходимни розилиги билан уни аввалги иш жойига ёки бошқа хизмат лавозимига ўтказилиши мумкин. Бунда, агар, ходим бошқа лавозимга ўтишни рад этса, ишдан бўшатилади. Агар, дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади. Кўпгина давлат органларига, жумладан, давлатнинг алоҳида функциялари ва вазифаларини бажарадиган махсус органларга дастлабки ишга қабул қилинаётган жараённинг яна бир муҳим ва рамзий белгиси давлат хизматчисининг қасамёдидир. Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат хизматчисининг давлат олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жавобгарлигини юридик томондан мустаҳкамласа, қасамёд эса давлат хизматчисининг ўз давлати, халқи, Конституциясига содиқ бўлиши, Конституция ва қонунларга қатъий риоя этиши, мавжбуриятларини тўла ва қонуний бажариши ҳамда хизмат давомида баъзи бир хатти-ҳаракатлардан ўзини тийишини кафолатлайди. Қасамёд гарчи давлат-хизмат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий шартлардан бири бўлсада, лекин унинг ўз табиатидан келиб чиқадиган бўлсак, у хизматчи билан давлат ўртасида психологик, маънавий ва ахлоқий характердаги масъулиятлар мажмуидир. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига мувофиқ. судьялар “Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”, деб қасамёд қилгандан кейингина ўз вазифасига киришади. Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинаётган фуқаролар эса қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилинади: «Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), ички ишлар органларидаги хизматга кирар эканман, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчимни ва зиммамга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бераман. Ватанимга ва Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан». Хизматга қабул қилишда ходимга хизмат гувоҳномаси ва шахсий рақамли жетон берилади. Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ва жетонининг намуналари, шунингдек уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади. Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини, шунингдек қонунга мувофиқ унга берилган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларини тасдиқлайди. Хизматга қабул қилинган ходимга дастлабки синов муддати тайинланади ва унга мураббий бириктирилади. Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг курсантлари биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг, муддатли ҳарбий хизматни ўтган ҳисобланадилар ва уларга таълим муассасаси жойлашган ердаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади. Хизматга қабул қилиш ва бўшатиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш, шунингдек махсус унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ваколат берилган бошлиқларнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади. Агар шахс: – Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса; – суднинг қарори билан ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган бўлса; – судланган бўлса; – сиёсий партиялар ва ҳаракатлар аъзоси бўлса хизматга қабул қилиниши мумкин эмас. Шу билан бирга давлат хизматчиларини қабул қилинганда уларга бир қатор шарт-шароитлар яратиб берилади. Давлат хизматини ўташ шароитларига эса қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - хизмат вақтининг, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги; - қўшимча меҳнат таътиллари; - хизматчиларнинг пул таъминоти; - имтиёзлар, кафолатлар ва компенсациялар; - давлат ижтимоий суғуртаси; - хизмат уйи, хизмат автотранспорти билан таъминлаш тартиби; - хизмат сафарида бўлганда ижтимоий-маиший ва техник хусусиятдаги хизматлар. Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling