3. Қачондан бошлаб республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилди?
А) 2021 йил 1 январдан;
Б) 2020 йил 1 январдан;
С) 2019 йил 1 декабрдан;
Д) ҳозирги вақтда барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.
Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида давлат хизматига қабул қилиниши мумкинми?
А) Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиси лавозимини эгаллаши мумкин;
Б) хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида давлат хизматига қабул қилиниши мумкин эмас;
С) Ўзбекистон Республикасида давлат хизматига фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларигини қабул қилиниши мумкин;
Д) ҳар бир шахс Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчиси лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эгадир.
Давлат хизматига қабул қилиш қандай усулларда амалга оширилади?
А) фақат танлов усули асосида;
Б) фақат сайлов усули асосида;
С) фақат тайинлаш усули асосида;
Д) танлов, сайлов ва тайинлаш усуллари асосида.
Қачондан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тажриба тартибида танлов асосида давлат хизматига қабул қилиш амалиёти қўлланилди?
А) 2021 йил 1 январдан;
Б) 2020 йил 1 январдан;
С) 2019 йил 1 декабрдан;
Д) ҳозирги вақтда барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |