Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказишда уларнинг розилиги инобатга олинадими?


Download 309.88 Kb.
bet38/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказишда уларнинг розилиги инобатга олинадими?

А) Уларнинг фақат ёзма розилиги билан ўтказилади;
Б) розилик бериш шарт эмас;
С) вазирлик буйруғи асосида уларнинг розилигисиз ўтказилади;
Д) тўғри жавоб йўқ.


13-§. Давлат хизматчиларининг фаолиятини рағбатлантириш
Давлат хизматчиларини рағбатлантириш давлат хизматини ўташ институтининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Рағбатлантириш давлат органининг, мансабдор шахснинг ёки бошқа субъектнинг хизматчи эҳтиёжларига, манфаатларига, иродасига, амалий ҳолатига, шунингдек унинг давлат-хизмат фаолиятига таъсир кўрсатишидир. Рағбатлантириш интизомнинг, меҳнат сифатининг яхшиланишига кўмаклашади, хизматчиларнинг ташаббускорлик ва жавобгарлик руҳида тарбиялайди.
Рағбатлантириш ҳамма вақт маълум бир ҳуқуқий асосга таянади. У - ўз вақтида, объектив ва маълум бир аҳамиятли бўлиши керак. Рағбатлантириш шундай қўлланилиши лозимки, у бошқарув ишининг юқори натижаларига эришишнинг стимулига айланиши лозим. Бу маънода рағбатлантириш мувозанатга солишнинг тури (шакли) ҳисобланади.
Давлат хизмати ҳуқуқий институтини кўриб чиқиш вақтида, рағбатлантириш масаласига тўхталиб ўтмасдан кетиш мумкин эмас, чунки аксарият давлат хизмати тўғрисидаги меъёрларни ўз ичига олган қонунчилик ҳужжатларида айнан шу атамадан фойдаланилади.
Рағбатлантириш индивидуал ёки коллектив, мазмунига кўра эса - моддий, маънавий ёки аралаш бўлиши мумкин.
Ҳуқуқшунос олим Б.Ш.Мирбобоевнинг фикрича: давлат хизматчиларини рағбатлантириш деганда, улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришга бўлган иштиёқни кучайтиришга ва натижада, давлат хизматининг самарадорлигини оширишга қаратилган ва давлат томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган чоралар қўлланилиши орқали давлат хизматчилари фаолиятининг юқори баҳоланиши тушунилади.
Давлат хизматичиларини рағбатлантириш институтини икки қисмга бўлиб ўтганиш мумкин. Булар: имтиёзлар ва рағбатлантириш чораларидир.
Имтиёзлар, қоидага кўра, у ё бу категориядаги давлат хизматчилари учун қонунлар билан белгиланади. Масалан, кўп йил ишлаганлик учун, малака даражалари ёки махсус унвонлар учун устама ҳақларнинг белгиланиши, ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органлари ходимларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиниши шулар жумласидандир.
Рағбатлантириш чоралари хизмат вазифаларини виждонан бажарган, хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган, кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этган, алоҳида, муҳим ва мураккаб топшириқларни бажарган давлат хизматчиларига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш чоралари умумий ёки махсус бўлади. Умумий рағбатлантириш чоралари қонунлар билан белгиланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддасига мувофиқ, рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва ҳужжатларда пул мукофоти, ташаккур эълон қилиш, қимматли совға билан мукофотлаш каби умумий рағбатлантириш чоралари назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида давлат хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
Давлат хизматчиларига нисбатан орден ва медаллар билан мукофотлаш, малакавий ва фахрий унвонлар бериш, давлат мукофотлари бериш каби рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 21-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколати ҳисобланади. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида кўпгина давлат хизматчилари шундай давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.
Мамлакатимизда давлат мукофоти сифатида: “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони, “Олтин Юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Амир Темур”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун”, I ва II даражали “Соғлом авлод учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, I ва II даражали “Шон-шараф” орденлари, “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари, “Ўзбекистон Республикаси халқ шори”, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” каби фахрий унвонлар таъсис этилган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади
Давлат мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати билан биргаликда амалга оширилади.
Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки қимматбаҳо эсдалик совға оладилар.
Қуйида мисол тариқасида “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилиши тартиби билан танишиб чиқамиз:
“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат ва халқ олдидаги юксак хизматлари учун берилади. Айрим ҳолларда у Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга “Олтин Юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат топширилади.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат пассажир транспортиннг барча турларида (такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма рейсларидан ташқари) бепул юриш ҳуқукига эгадирлар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланадилар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини такроран бериш мумкин эмас.
Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июлда қабул қилинган қарори билан белгиланади.
Махсус рабатлантириш чоралари алоҳида категорияга мансуб давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, масалан, ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ходимларининг уставларида белгиланади. Давлат хизматчисига малака даражасини ёки махсус унвонни муддатидан илгари бериш, юқори лавозимга ишга ўтказиш шулар жумласига киради.
Умуман олганда, рағбатлантириш давлат хизматчисининг фаолиятини юқори баҳолашнинг расмий тасдиғи бўлибгина қолмай, айни вақтда давлат хизматчиларининг, улар орқали давлат органининг фаолият самарадорлигини оширади.
Давлат хизматчиларига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш бундай чорани қўллаш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки раҳбар томонидан амалга оширилади. Бунда улар қонунчиликда белгиланган тартибда ва ваколат доирасида рағбатлантириш чораларини қўллашлари мумкин.
Амалдаги қонунчиликда давлат хизматчиларининг маънавий ва моддий кўринишдаги турли рағбатлантириш чораларини назарда тутади. Давлат хизматчиларини рағбатлантириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:
- ўз олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариши;
- вазифа ва кўрсатмаларнинг муддатидан олдин бажарилиши;
- хизматчининг ташаббускорлиги;
- вазифаларни виждонан бажариши ва интизомлилиги асос бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабр қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 180-моддасига биноан ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади. Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларининг интизом низомига мувофиқ ходимларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:
а) миннатдорчилик эълон қилиш;
б) қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
в) Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
г) идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
д) муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш;
е) эгаллаб турган лавозимида кўзда тутилганидан бир поғона юқори махсус унвон бериш.
Рағбатлантириш чоралари тариқасида муқаддам қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкин.
ОҲБИда курсантларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади:
а) таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш;
б) Ҳурмат тахтасига киритиш;
в) курсантнинг ота-онаси ёки турар жойига миннатдорчилик хати юбориш;
г) Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси стипендиясини тайинлаш.
Алоҳида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин. Ойлик иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама ҳақлари ва ходимларнинг пул таъминотида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантиришга кирмайди.
Давлат органи раҳбари томонидан ўз фаолияти давомида самарали фаолияти учун ҳам рағбатлантириш қўлланилади. Рағбатлантириш тўғрисида буйруқ чиқарилади ва у рағбатлантирилаётган ходимига эълон қилинади. Зарур ҳолларда эса барча ходимлари эътиборига етказилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling