Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Давлат хизматчиларининг интизомий жавогарликка тортиш асослари қандай ҳужжатлар билан тартибга солинган


Download 309.88 Kb.
bet46/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Давлат хизматчиларининг интизомий жавогарликка тортиш асослари қандай ҳужжатлар билан тартибга солинган.

А) Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан;
Б) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан;
С) интизом уставлари ва махсус низомлар билан; ички меҳнат тартиби қоидалари билан;
Д) Барча жавоблар тўғри



  1. Давлат хизмат муносабатлари жараёнида юзага келадиган меҳнат низолари тегишлилиги бўйича қайси судлар томонидан кўриб чиқилади?

А) Маъмурий ишлар бўйича судлар туман томонидан;
Б) фуқаролик ишлари буйича туман ва туманларо судлар томонидан.
С) жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан
Д) Конституциявий суд томонидан.



  1. Ҳарбий хизматчилар маъмурий жавобгарликнинг қандай субъектлари турига киради?

А) Умумий субъект;
Б) махсус субъект;
С) алоҳида субъект;
Д) индувидуал субъект.



  1. Мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликнинг қандай субъектлари турига киради?

А) Умумий субъект;
Б) махсус субъект;
С) алоҳида субъект;
Д) индувидуал субъект


15-§Давлат хизматининг тугатилиш асослари

Давлат хизмати қуйидаги ҳолларда тўхталиши мумкин:



  1. Ходимнинг аризасига кўра.

  2. Давлат органининг ёки раҳбарнинг ташаббусига кўра.

  3. Қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, давлат хизматчисини давлат органининг ташаббуси билан қуйидаги асосларга кўра бўшатилиши мумкин:

  • давлат хизматида бўлиш ёши чегарасидан ўтганда;

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

  • қонунчиликда ўрнатилган мажбуриятлар ва чекловларга риоя қилмаганда;

  • қонунчилик билан қўриқланадиган давлат сири ҳисобланган маълумотни ошкор қилганда;

  • қонунчилик билан ўрнатилган бошқа асосларга ;

Масалан, давлат хизмати муддатининг тугаши, ходимнинг нафақага, истеъфога чиқиши, давлат органининг тугатилиши, штат бирлигининг қисқартирилиши ва бошқалар.
Меҳнат қонунчилиггига кўра меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниши мумкин:
1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;
2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
3) муддатнинг тугаши билан;
4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин.
6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.
Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.
Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.
Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:
1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;
2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;

4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.


Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади;
5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;
6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги. Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган вақти, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлари бу муддатга киритилмайди;
7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
1) меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (МК 100-модда иккинчи қисмининг1-банди), шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан,қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда (МК 100-модда иккинчи қисмининг7-банди) бекор қилинганда камида икки ой олдин;
2) меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда (МК 100-модда иккинчи қисмининг 2-банди) камида икки ҳафта олдин.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси корхона мулкдори алмашиши сабабли бекор қилинганда (МК 100-модда иккинчи қисмининг6-банди) янги мулкдор уни меҳнатга оид муносабатларнинг келгусида бекор қилиниши тўғрисида камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши шарт.
Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (МК 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди.
Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.
Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этади ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширади. Иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида мансабдор шахсларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади. Жиноят содир этганлик учун жазоланган мансабдор шахслар ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.
Ички ишлар органларида ходим қуйидаги асосларга кўра хизматдан бўшатилади:
а) ўзининг хоҳиши (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида;
б) хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганлиги;
в) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида;
г) ташкилий-штат ўзгаришлари;
д) касаллиги − ҳарбий-тиббий комиссиянинг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
е) соғлиғининг чекланганлиги ҳолати − ҳарбий-тиббий комиссиянинг ички ишлар органларидаги хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
ж) дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги;
з) малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги − аттестация натижалари асосида;
и) хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги;
к) ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги;
л) жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги;
м) ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги;
н) бошқа турдаги давлат хизматига ўтганлиги (кадрларнинг амалдаги захирасига киритмасдан);
о) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги;
п) ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаганлиги.
Ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг чегара ёши сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимлар учун эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун — олтмиш ёш, аёлларга эса (мавжуд унвонидан қатъи назар) — эллик ёшни ташкил этади. Юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, бошлиқлар таркибидаги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган шахсларнинг эса — ўн йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор ходимни ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича ички ишлар органларидан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
Қуйидаги ҳолларда ходимларнинг хизматдан бўшатилишига йўл қўйилмайди:
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилганда;
таътилда ёки хизмат сафарида бўлганда;
асирга ёки гаровга олинганида (ўз ихтиёри билан асирга ёки гаровга тушиш ҳоллари бундан мустасно).
Ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
Ходим юқори турувчи мансабдор шахсларга хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Хизматдан бўшашга қарор қилган ходим бўшашни режалаштирган кундан камида икки ой аввал ички ишлар органининг бошлиғига билдирги билан мурожаат этади.
Ходимларнинг хизматдан бўшатилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:
«подполковник» махсус унвонигача, шу жумладан «подполковник» унвони ҳам, — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ёки хизматга қабул қилиш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан;
«полковник» ва ундан юқори махсус унвонлардаги ходимлар — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан.
Ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда йигирма йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро шартномаларга мувофиқ), Ўзбекистон Республикасининг олий-ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш, Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ даврлари киради.
Ушбу ҳолда ходимга пенсия тайинлашда унинг календарь тарзда ҳисобланадиган хизмат муддатига қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган имтиёзли ҳисобланадиган хизмат муддати қўшилади.
Ходимлар ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги сабабли ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилади. Бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори бекор қилинганда, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилиши оқибатида шахсий таркиб рўйхатидан ўчирилган шахсни ходим сифатида қайта шахсий таркиб рўйхатига киритиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Ички ишлар органларида хизматдан бўшатилиб, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, шунингдек ғайриқонуний равишда хизматдан бўшатилган деб топилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади.
Хизматга тиклаш шахсни бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган оралиқ даври учун навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвони, эгаллаб турган лавозими, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Хизматдан бўшатилган шахс бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган кундан уч ой муддат ўтгандан кейин ички ишлар органига мурожаат этса, мурожаат қилиш муддатидан кейинги давр навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда узлуксиз хизмат стажига қўшиб ҳисобланмайди.



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling