Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.
Назарий саволлар
Давлат хизматчисининг жавобгарликка тортишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинг.
Давлат хизматчисининг интизомий жавобгарлигини таҳлил қилинг.
Давлат хизматчисининг маъмурий жавобгарлигини таҳлил қилинг..
Давлат хизматчисининг жиноий жавобгарлигини таҳлил қилинг.
Давлат хизматчисининг моддий жавобгарлигини таҳлил қилинг.
Тест саволлари
Давлат хизматчилари томонидан содир этилган қонун бузилишлари учун қандай турдаги жавобгарлик чоралари қўлланилади?
А) Фақат маъмурий жавобгарлик;
Б) фақат интизомий жавобгарлик;
С) маъмурий, жиноий, интизомий, моддий жавобгарлик;
Д) жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Давлат хизматчиларининг юридик жавобгарлиги деганда нимани тушунасиз?
А) Хизматчиларининг қонунга хилоф қилмишига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган у ёки бу турдаги жазо чораларини қўллаш тушунилади;
Б) хизматчилар томонидан содир этилган ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади;
С) давлат хизматчиларини маъмурий, жиноий ва интизомий жавобгарликка тортиш асослари тушунилади.
Д) ҳамма жавоблар тўғри.
Давлат хизматчиларнинг қандай ҳаракатлари юридик жавобгарликка сабаб бўлади?
А) Ўз хизмат вазифаларини бажаришга совуққонлик билан қараганликлари оқибатидагина юзага келиши мумкин;
Б) қонун талабларининг бажарилмаганлиги, мансаб мажбуриятларига бефарқ қараши, давлатга, жамоат бирлашмаларига моддий зарар етказиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузиши оқибатида юзага келиши мумкин;
С) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноятларни содир этиш оқибатидагина юзага келиши мумкин;
Д) тўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |