БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИ – бошқарув субъектининг бошқарув объектига нисбатан аниқ йўналтирилган таъсири.
БОШҚАРУВ ҲУҚУҚИЙ АКТЛАРИ – ижро ҳокимияти субъектларининг бир томонлама ҳокимият кўрсатмаларини ифодалаш, юридик оқибатларни вужудга келтиришни назарда тутувчи ва бажарилиши мажбурий бўлган актлар.
БУЙРУҚ – маъмурий ҳуқуқда яккабошчиликка асосланган ҳуқуқий ҳужжат; муайян ташкилот олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади.
ВАЗИРЛИК – ижро ҳокимияти тизимининг асосий органларидан бири; белгиланган соҳада давлат сиёсатини ва бошқарувини амалга оширувчи, мазкур соҳадаги ижро этувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган.
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ (ташкилий нуқтаи назардан) – бошқарув субъекти (давлат, давлат органлари ёки мансабдор шахслар)нинг бошқарув объекти (жамият, фуқаролар)га нисбатан ҳокимият таъсири; қонун асосида ва уни амалга ошириш мақсадида турли соҳаларда (ижтимоий-маданий, хўжалик ва маъмурий-сиёсий қурилиш) давлат бошқаруви функцияларини амалга оширувчи ижро ҳокимияти органларининг мақсадга мувофиқ ташкил этилган, қонуности, ижрочилик-фармойиш бериш ва тартибга солишга қаратилган фаолияти.
ДАВЛАТ ИНТИЗОМИ – бошқарув жараёнида иштирок этувчи барча субъектлар фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорликда ҳаракат қилишини белгилаб берувчи асосий воситалардан бири.
ДАВЛАТ ЛАВОЗИМИ – давлат вазифа ва функцияларини бажариш учун белгиланган доирадаги хизмат вазифа ва мажбуриятларига эга давлат органлари ва ташкилотлардаги лавозим;
ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ – давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг давлат ҳокимиятини, вазифа ва функцияларини амалга оширишнинг яхлит иерархик, яъни бўйсинувга асосланган тизими.
ДАВЛАТ ОРГАНИ – давлат функцияларини бажариш учун давлат-ҳокимият ваколатларига эга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилган муассаса.
ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ – оммавий манфаатлар йўлида белгиланган вазифа ва функцияларни бажаришга мўлжалланган давлат тасарруфидаги ташкилот.
Do'stlaringiz bilan baham: |