Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet53/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ – давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти.
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИ – давлат лавозимида фаолиятини амалга оширувчи Давлат лавозимлар реестрига қўшилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИ – зарур функционал вазифаларини самарали амалга ошириш учун билим ва кўникмаларнинг тўплами.
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИН ДАВЛАТ ЛАВОЗИМЛАРИ РЕЕСТРИ – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган, давлат органлари ва ташкилотларидаги иерархик тарзда ташкил қилинган давлат лавозимларининг рўйхати.
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИ – давлат фуқаролик хизматчилари эгаллаб турган давлат лавозимидан қатъий назар риоя қилиши шарт бўлган касбий хизмат одоб-ахлоқ нормалари, принциплари
ва қоидалари ҳамда хизмат хулқ-атвори асосий қоидалари тўплами.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ (ижтимоий маънода) – ижтимоий категория, давлат ташкилотида маълум бир лавозимни эгаллаб турган шахс томонидан давлатнинг кўрсатмасига кўра ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошириш.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ (сиёсий маънода) – давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фаолият; давлатнинг мақсад ва вазифаларига барча ишлаб чиқилган сиёсий куч орқали эришиш; жамиятдаги мувозанатнинг асосий кўриниши.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ (ҳуқуқий маънода) – давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий ўрнатиш; мансаб мажбуриятлари, хизматчиларнинг ваколатлари, давлат органларининг компетенцияси бажарилишини таъминлаш.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФУНКЦИЯЛАРИ – давлат хизмати институти ҳуқуқий нормаларини амалга оширишнинг асосий йўналиши; давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадига эришиш ҳамда давлат хизматининг ижтимоий ва давлат-ҳуқуқий ролини бажариш.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – давлат маъмурияти аппаратида бевосита ёки билвосита маълум бир ҳақ эвазига домий ёки вақтинча хизмат мажбуриятларини амалга оширувчи шахс.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling