Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet55/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

ИНТИЗОМИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАЖБУРЛОВ – ижро ва фармойиш бериш фаолиятида интизомий ҳокимият субъектлари томонидан, ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда, бўйсинувчи шахсларга нисбатан интизомий ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун қўлланиладиган давлат мажбурлови.
ИШОНТИРИШ – давлат бошқарувини амалга оширишнинг асосий услубларидан бири; шахсларнинг намунали иродасини шакллантириш ёки қайта шакллантириш мақсадида турли хилдаги тушунтириш, тарбиялаш, ташкил этиш ишларини олиб бориш.
КОМПЕТЕНЦИЯ – давлат органининг вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигининг тизими.
КОНТРОЛ ҚИЛИШ ФУНКЦИЯСИ – давлат бошқаруви тизими ва унинг тузилишининг ўрнатилган стандарт ва нормаларга мос келиши ёки мос келмаслигини ўрнатиш, давлат органлари фаолиятини ва айрим бошқарув субъектлари ҳаракатининг натижаларини, давлат бошқарувида белгиланган ва амалга оширилган ҳолатларни ўрганиш ва баҳолаш.
МАЖБУРЛОВ – бўйсинувчи субъектнинг иродасини рад этиш ва унинг хулқ-атворига ташқи таъсир кўрсатиш
МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР – маълум бир давлат лавозими ёки маълум бир малака даражасига номзод бўлган шахсларнинг таълим, иш тажрибаси ҳамда билим ва компетенциясига қўйилган талаблар;
МАНСАБДОР ШАХС – мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган ҳамда раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган шахс.
МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК – маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан маъмурий-процессуал тартибда маъмурий жазони қўллашдир.
МАЪМУРИЙ НАЗОРАТдавлат органлари, мансабдор шахслар, давлат ва нодавлат корхона, муассаса ва ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар томонидан умуммажбурий қоидаларга қатъий риоя этишлари устидан олиб бориладиган давлат назорати.
МАЪМУРИЙ УСЛУБЛАР – бошқарув субъектининг объектга бир томонлама тартибда давлат-ҳокимият таъсирини кўрсатиши.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling