Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Қандай асосларга кўра давлат божхона органларидан бўшатилган ходимлар хизматга қайта қабул қилиниши мумкин?


Download 309.88 Kb.
bet51/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

10. Қандай асосларга кўра давлат божхона органларидан бўшатилган ходимлар хизматга қайта қабул қилиниши мумкин?
А) Бошқа турдаги давлат хизматига (кадрларнинг амалдаги захирасига киритилмасдан) ўтганлиги учун; Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги учун; ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаганлиги учун.
Б) божхона органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун;
жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги сабабли;
ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлгани ҳолда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги учун;
С) ўзининг хоҳишига кўра (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида; дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги сабабли; малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги — аттестация натижалари асосида; хизмат интизомини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун;
Д) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида; ташкилий-штат ўзгаришлари муносабати билан; соғлиғининг чекланганлиги ҳолати бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида.


ГЛОССАРИЙ


АРИЗА – фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаати.
АТТЕСТАЦИЯхизматчиларнинг профессионал, ишчанлик ва шахсий хислатларига баҳо бериш, унинг хизмат-лавозим талабларига мос келишини текшириш.
БОШҚАРУВ УСЛУБИ – давлат бошқаруви фаолиятининг мақсадларига эришиш, вазифаларини бажариш ва функцияларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ҳуқуқий воситалар.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling