. Chiziqli ma’lumotlar tuzilmalari. Statik va dinamik massivlar. Chiziqli konteynerlar va ularni qo‘llash. Iteratorlar va ularning turlari. .
Чизиқли маълумотлар тузилмаларига мисол сифатида кетма-кетликлар, массивлар, векторлар ва чизиқли бир ҳамда икки боғамли ҳар қандай рўйхатни олиш мумкин. Уларда элементларнинг боғланиш тартиби олдиндан аниқланган бўлади
ДИНАМИК МТ МТ классификация қилишда асосий белги бу маълумотлар тузилмасини дастур ишлаши мобайнида ўзгариши ҳисобланади. Масалан, агар дастур бажарилиши мобайнида элементлар сони ва/ѐки улар орасидаги муносабатлар ўзгарса, у ҳолда бундай МТ динамик маълумотлар тузилмаси, акс ҳолда статик маълумотлар тузилмаси дейилади.
Агар тузилма элементлари кетма-кет жойлашган бўлиб, улар бир турга тегишли ва умумий номга эга бўлса, у ҳолда бундай маълумотлар тузилмасига массив деб аталади.
Массив - бу фиксирланган миқдордаги айрим қийматларнинг (массив элементларининг) тартибланган мажмуасидир. Барча элементлар бир хил турда бўлиши керак ва бу тур элемент тури ёки массив учун таянч тур
деб номланади.
Программада ишлатиладиган ҳар бир конкрет массив ўзининг индивидуал номига эга бўлиши керак. Бу номни тўлиқ ўзгарувчи дейилади, чунки унинг қиймати массивнинг ўзи бўлади.
Массивнинг ҳар бир элементи массив номи, ҳамда квадрат қавсга олинган ва элемент селектори деб номланувчи индексни кўрсатиш орқали ошкор равишда белгиланади.
Массив индекси сифатида бутун сон қўлланилади.
Умуман олганда индекс сифатида бутун сон қийматини қабул қиладиган ихтиёрий ифода ишлатилиши мумкин ва унинг қиймати массив элементи номерини аниқлайди.
Ифода сифатида ўзгарувчи ҳам олиниши мумкинки, ўзгарувчининг қиймати ўзгариши билан мурожаат қилинаётган массив элементини аниқловчи индекс ҳам ўзгаради.
Массив эълони қуйидагича бўлади:
[]={бошланғич қийматлар}.
Do'stlaringiz bilan baham: |