Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқи
Download 162.94 Kb.
|
одоб ахлок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат хизматчиси ахлоқи
- Ахлоқ кодекси
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқи - давлат хизматчилари эгаллаб турган давлат лавозимидан қатъий назар риоя қилиши шарт бўлган касбий хизмат одоб-ахлоқ нормалари, принциплари ва қоидалари ҳамда хулқ-атворларнинг умумий йиғиндисидир.
Давлат хизматчиси ахлоқи жамиятда қонунларнинг инсонпарварлигини таъминловчи маънавий омил сифатида намоён бўлади. Давлат хизматчисининг ахлоқи бевосита унинг маънавиятига боғлиқ ҳодиса. Ахлоқ давлат хизматчисига масъулият юклайди. Давлат хизматчиси ахлоқини шакллантириш учун ижтимоий фаолият ва унга таъсир этувчи ҳуқуқий омилларни аниқлаш лозим бўлади. Давлат хизматчиси ахлоқли бўлиши учун муаммолар сабабини эмас, оқибатини инобатга олиш зарур. Ахлоқ давлат хизматчиси фаолияти учун асосий мезонга айланганда адолатли бошқарув ташкил этилади. Ахлоқий қадриятлари заиф бўлган давлат хизматчиси адолатли бошқарувни ташкил этиш имкониятига эга бўлмайди. Узбекистан Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев инсон омили, шунингдек, шахснинг интеллектуал-маънавий имкониятларини кенгайтирмасдан туриб барқарор тараққиётга эришиб бўлмаслигини кайта-қайта таъкидлаб ўтмокда. Давлат хизматчиларининг маънавий-интеллектуал имкониятлари фаол ишга тушиши учун эса, унда ўз-ўзига қўядиган ижтимоий талаблари ҳам жамиятни ривожлантириш вазифалари билан уйгун бўлиши талаб этилади. Бу борада, давлат раҳбарининг "халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак" деган талаблари хизматчилардан ахлоқийликни ҳамда хизмат адолатли ва самарали бўлишини талаб этади. Чунки давлат хизматчиси давлат берган ваколат ва ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилар экан унинг ахлоқийлиги, хулқ-атворининг даражаси яққол юзага чиқа бошлайди. Бугун мамлакатимизда давлат фукаролик хизмати тизими деморатик давлат талаблари асосида шаклланиб, такомиллашиб бормокда. 2022 йил 8 августда Узбекистан Республикасининг "Давлат фукаролик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-788-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун республикамизда давлат фуқаролик хизмати муносабатларини тартибга солувчи ягона Қонун ҳисобланади. Бироқ, шуни таъкидлаш керакки ҳали давлат фукаролик хизматчиларининг хулқ-атвори, уларнинг муомала маданияти борасида қилиниши лозим бўлган бир талай ишларимиз, ҳал этилиши лозим бўлган бир қанча муаммоларимиз мавжуд. Аввало, жамиятимизда цивилизацион этика шаклланиши лозим. Цивилизацион этиканинг шаклланиш шартлари: Ҳукумат ва қонун чиқаруви органнинг барқарорлиги, хусусан, нафақат ходим фаолиятини тартибга солувчи умумий ижтимоий мақбул хулқ-атвор стандартларини норматив-ҳуқуқий мустаҳкамлаш, балки коррупциянинг салбий кўринишларига қарши курашиш; юқори ахлоқий тамойилларга эга бўлган давлат хизматчиси образини яратадиган тарғибот-ташвиқот ишлари; коррупция, очкўзлик, адолатсизликка қарши кураш. Агар юқорида қайд этилган чоралар мамлакатда янада такомиллаштирилмас экан, давлат хизматчилари, хусусан барча бўғиндаги раҳбарларнинг ўзбошимчалиги ҳамда бюрократик аппаратга қарши кураш давом этаверади. Демак юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш умкинки, давлат фуқаролик хизмати одоб-ахлоқи Ахлоқ кодексини қабул қилишни тақозо этади. Ахлоқ кодекси - ташкилотнинг корпоратив қадриятларини ўзида мужассалаштирган, шунингдек улар асосида ходимларнинг хатти-ҳаракатларининг асосий нормаларини белгилайдиган, уларнинг бажарилиш тартибини уз ичига олган расмий ҳужжат. Давлат фукаролик хизматчиси хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари Давлат фуқаролик хизматчиси хулқ-атвори атрофдагилар учун ибрат намунасини ўташи керак. Ҳар бир ишга меҳр билан ёндашиши, ўз характеридан келиб чиққан ҳолда ишга бўлган муҳаббатининг ошиши ишдаги меҳнат самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Давлат хизматчиларининг маънавий-ахлокий сифатлари ва уларнинг ўз вазифаларига нисбатан виждонлилиги, фаолиятидаги собитқадамлик, буларнинг барчаси унинг стеротипига хос бўлган феномен ҳисобланади. Меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходим муайян ташкилотда ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этиш мажбуриятига эга. Унга кўра, ташкилотнинг меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. Бундан ташқари, халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида ходимларнинг айрим тоифалари учун интизом тўғрисидаги устав ва низомлар ҳам амал килади. Барча давлат хизматчилари ўз фаолиятларини Конституция ва амалдаги қонунлар асосида олиб бориш, Конституция ва қонунлардан келиб чиқадиган талабларни ҳаётга татбиқ қилишлари ҳамда бу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устунлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилишлари лозим. Давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва уларни жамоатчиликка тўғри етказишда давлат хизматчиларининг хулқ-атвори муҳим аҳамият касб этади. Мамлакат фукаролари давлат хизматчиларининг хулқ-атворига қараб бутун бир давлат органлари фаолиятига баҳо беради. Шу нуқтаи назардан, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, "ислоҳотларимизнинг мақсад-муддаоларини яхши англайдиган, халқимизнинг Янги Узбекистан стратегиясини амалга оширишга чин дилдан ёрдам берадиган, ҳалол-пок кадрларни тарбиялаш вазифаси долзарблашмокда". Давлат фукаролик хизматчилари хулқ-атворини тартибга солиш, уларининг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услуби белгилаган мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон "Давлат фукаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан Давлат фукаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди. Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган. Қоидаларда давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини куйидаги принциплар асосида амалга ошириши шартлиги мустаҳкамланган: қонунийлик; Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функционал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига катъий риоя этиш; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; давлат ва жамият манфаатларига содиқлик; адолатлилик, ҳалоллик ва холислик; коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш; хизмат сирини катъий сақлаш; мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик; манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик. Шунингдек, давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозимлиги белгиланган: давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя килиш; масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш; мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш; хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш; оиласида соглом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш; фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш; жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш. Давлат хизматчилари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мажбуриятига, фуқаролар эса давлат хизматчиларидан мазкур қоидаларга мое бўлган касбий маданиятни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш да ҳисобга олинади. Давлат фукаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари билан давлат хизматчиларининг касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари (2-боб), хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари (З-боб), хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари (4-боб), жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари (5-боб), хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари (б-боб), манфаатлар тўқнашуви (7-боб), давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш (8-боб), одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш (9-боб) ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик (10-боб) каби масалаларни тартбига солиш атрофлича белгилаб берилган. Давлат хизматчиси хулқ-атворининг умумэътироф этилган принципларига тўхталиб ўтадигагн бўлсак, улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: Download 162.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling