Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари
Download 162.94 Kb.
|
одоб ахлок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адолатлилик принципи
- Фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги принципи
- Ҳалоллик принципи
- Холислик принципи
- Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик
- Давлат фукаролик хизматчиси қуйидагиларга мажбур
- Давлат фукаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас
Қонунийлик принципи - давлат хизматчиси Узбекистан Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига аниқ риоя этиши ва уларнинг талабларини бажаришини англатади.
Адолатлилик принципи - давлат хизматчиси мажбуриятини адолатли, тезкор, виждонан ва юқори профессионал даражада бажариши керак. Давлат хизматчилари мажбуриятларини бажаришда камситиш ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, линий ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилиши мумкин эмас. Фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги принципи - давлат хизматчиси фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинли1слари ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймайдилар ҳамда улар бузилган такдирда уларнинг тикланишига ҳисса қўшадилар. Ҳалоллик принципи - давлат хизматчиси ҳалоллиги ўз вазифасини виждонан бажаришида, ростгўйлигида, номақбул ҳаракатлардан ўзларини тийишида намоён бўлади. Давлат хизматчиси беғараз бўлиши, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа шахсларнинг босимлари сабабли ўзининг касбига оид фикр-мулоҳазасида таваккалчилик қилмаслиги, давлат ташкилотининг обрўсига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатларга йўл қўймаслиги керак. Холислик принципи - давлат хизматчиси ўз хизмат вазифасини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиши ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик - давлат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак. Давлат хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади. Ватанпарварлик ва хизмат бурчи га фидойилик принципи - давлат хизматчиси ўз фаолиятини юксак ватанпарварлик, хизмат бурчига фидойилик ва бошқа ахлоқий фазилатларга асосланган ҳолда амалга оширадилар. Давлат хизматчиси ўз хизмат вазифа ва бурчларини шахсий манфаати, мафкуравий ва диний қарашларидан қатъий назар бажариши шарт. Шу ўринда "Давлат фукаролик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-788-сонли Қонунида келтирилган баъзи жиҳатларни киритиб ўтиш лозим. Яъни давлат фукаролик хизматчиларининг мажбурияти ва уларга нисбатан чекловлар. Бу ҳам давлат фуқаролик хизматчиси хулқ-атворининг асосий жиҳатларини белгилаб беради. Давлат фукаролик хизматчиси қуйидагиларга мажбур: Конституцияга ва бошқа ҳужжатларга риоя қилиш; ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариш ва ички тартиб-қоидаларга риоя этиш; манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, беғараз ва холис бўлиш; ўз хизмат мавқеидан шахсий ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслик; давлат сирлари ёки қонунчилик билан кўриқланадиган бошқа сирларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги талабларга риоя этиш; даромадлари ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни такдим этиш; давлат мулкининг сақланишини таъминлаш, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш; ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориш. Давлат фукаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас: ўзаро яқин ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан айнан битта давлат органида бирга (ўзаро бўйсунув ва назорат ости) хизмат қилиш; педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш; тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш (Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахе давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.); тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиш (Акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш бундан му стае но); ўз хизмат ваколатларини бажариш ёки бажармаслик эвазига бирор бир мукофот, фойда ёки совгалар олиш; чет давлат фукаролигини олиш; имтиёзлар ва преференциялардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш; Узбекистан ҳудудидан ташқарида ҳисобваракларга эга бўлиш, кўчмас ва мол-мулкка эгалик қилиш (Чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк бундан мустано). Шунингдек, мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра, "Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари" алоҳида қай этилган бўлиб, унга мувофиқ давлат фукаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларида қуйидагилар белгиланади: 1 Kohei Suzuki,Mehmet Akif Demircioglu. Is impartiality enough? Government impartiality and citizens' 2 https://lex.uz/uz/docs/6145972 3 Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. -Т.: "Ўзбекистон" нашриёти, 2021. -Б. 92. 4 Harassment - дискриминация килишнинг усулларидан бири бўлиб, шахснинг бошқа шахсга нисбатан вербал ва новербал тазйик ўтказиши, хақоратлаши хисобланади. 5 Азизов X. Ўзбекистон Республикасида давлат фукаролик хизматини такомиллаштириш масалалари[Матн]: монография/Азизов X. [ва бошк.]- Тошкент : Shafoat Nur Fayz, 2020.- Б. 170. Download 162.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling