Давлат-хизмат муносабатларининг
Download 49.03 Kb.
|
5-давлат хизмати
- Bu sahifa navigatsiya:
- вертикал ва горизонтал ҳуқуқий муносабатлар.
- “томонлар тенгсизлиги”нинг
б) субординациявий (бевосита бўйсунувга асосланган) ва координациявий (мувофиқлаштирувчи) ҳуқуқий муносабатлар.
Бошқарув субъекти юридик иродасининг авторитарлигига асосланган муносабатлар - субординациявий, авторитарлик мавжуд бўлмаган муносабатлар - координациявий ҳисобланади. Лекин шу нарсани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат бошқарувининг юқори турувчи ва қуйи турувчи субъектлари ўртасидаги муносабатларда мувофиқлаштириш юридик-ҳокимият хусусиятига эга бўлиши, яъни мувофиқлаштириш субординациявий ҳам бўлиши мумкин. Масалан, вазирлик томонидан унга бўйсунувчи бошқарма фаолиятини мувофиқлаштириши. Мазкур муносабат биринчи навбатда мувофиқлаштириш мақсадида вужудга келган, лекин улар ўртасидаги ташкилий жиҳатдан бевосита бўйсунув мувофиқлаштиришни субординацияга айлантиради. Айрим ҳолларда мувофиқлаштириш юридик-ҳокимият хусусиятига эга бўлмаслиги, бўйсунув билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабли ҳам маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субординациявий ва координациявий турларга бўлиниши шартли ҳисобланади; в) вертикал ва горизонтал ҳуқуқий муносабатлар. Вертикал ҳуқуқий муносабатлар - ҳуқуқий тартибга солишнинг моҳиятини ифода этиб, давлат бошқаруви фаолиятига хос бўлган бошқарув субъекти ва объекти ўртасидаги субординациявий алоқаларни англатади. Вертикал ҳуқуқий муносабатлар айнан ҳокимият муносабатларидир. Мазкур муносабатлар бўйсунув мавжуд бўлган томонлар ўртасида вужудга келади ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан фарқ қилган ҳолда, уларда томонларнинг тенглиги мавжуд эмас. Вертикаллик деганда - бир томонда юридик-ҳокимият ваколатлари мавжудлигини (масалан давлат органи), иккинчи томонда эса бундай ваколатларнинг мавжуд эмаслигини (масалан, фуқаро) ёки ваколат доираси торроқ эканлигини (масалан, қуйи турувчи орган) тушуниш лозим. Айнан вертикал ҳуқуқий муносабатларда бошқарув субъектининг у ёки бу объектга бевосита бошқарув таъсири амалга оширилади. Давлат хизмати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг вертикаллигини англатувчи қуйидаги хусусиятларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин: вертикал муносабатларнинг асосий (бош) кўрсаткичи ҳисобланган “томонлар тенгсизлиги”нинг мавжуд бўлиши; томонларнинг бири юридик ҳокимият ваколатларига эга бўлади; томонларнинг тенгсизлиги бир томонинг (объект)нинг иккинчи томон (субъект)га бўйсунишини англатади, яъни “ҳокимият - бўйсунув”га асосланади; ҳуқуқий муносабатларда бўйсунув ҳамма вақт ҳам аниқ намоён бўлмайди. Масалан, фуқаро ёки нодавлат ташкилоти бошқарув субъектига (давлат органига) ташкилий жиҳатдан бўйсунмаган бўлади ёхуд давлат органларининг ҳаммаси ҳам тўғридан тўғри бўйсунувга эга эмас. Лекин мазкур ҳолларда ҳам томонларнинг тенгсизлиги яққол намоён бўлади; давлат хизмати соҳасида бўйсунув тўғрисида гапирилганда, биринчи навбатда ташкилий жиҳатдан бўйсунувни назарда тутиш лозим; вертикал хусусиятдаги аксарият ҳуқуқий муносабатлар бўйсунув мавжуд бўлмаган томонлар ўртасида ҳам вужудга келиши мумкин. Лекин бу ҳолда ҳам, бир томон ўз ваколати доирасида ўзига бўйсунмаган иккинчи томон учун мажбурий бўлган кўрсатма бериши мумкин; давлат бошқаруви соҳасида контрол (назорат) фаолияти кенг доирада амалга оширилиб, унинг субъектлари сифатида давлат органлари (мансабдор шахслар)нинг ўзи намоён бўлади. Масалан, махсус ташкил этиладиган давлат органлари томонидан амалга ошириладиган назорат юридик- ҳокимият хусусиятига эга бўлиб, ташкилий жиҳатдан бўйсунмаган бошқарув объектларига нисбатан амалга оширилади; ҳуқуқий нормаларда кўрсатиб ўтилган талаблар доирасида бошқарув субъектлари уларга бўйсунмаган шахсларга (фуқароларга, нодавлат тузилмаларига) ўзларининг юридик-ҳокимият иродасини ифода этиши мумкин ва ҳ.к. Демак, вертикал ҳуқуқий муносабатлар турли кўринишларга эга бўлиб, тўғридан тўғри бошқарув таъсирини амалга ошириш ҳамда бир томон юридик-ҳокимият иродасининг устунлиги билан ифодаланади. Download 49.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling