Давлат-хизмат муносабатларининг
бевосита бошқарув таъсирига кўмаклашувчи муносабатлар
Download 49.03 Kb.
|
5-давлат хизмати
бевосита бошқарув таъсирига кўмаклашувчи муносабатлар. Бу муносабатлар вертикал муносабатларга хизмат қилади, яъни бир томонлама юридик-ҳокимият қарорини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилади. Горизонтал муносабатлар бир даражада бўлган бошқарув субъектлари ўртасида вужудга келади. Масалан, биргаликда норматив ҳужжатни қабул қилиш учун тайёргарлик кўриш; ҳамкорликда бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш; биргаликда қўшма тадбирларни (мажлисларни) олиб бориш; идоралараро, маслаҳат ёки мувофиқлаштирувчи кенгашларни ташкил этиш бўйича муносабатлар;
бевосита бошқарув таъсири амалга оширилгандан кейин вужудга келадиган муносабатлар, яъни бир томонлама тартибда қабул қилинган қарорнинг самарали ижро этилишига шароитлар яратиб бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; процессуал хусусиятдаги муносабатлар. Бундай муносабатларда ҳам томонлар тенг ҳуқуқли даражага эга бўлади. Масалан, бу муносабатларнинг мазмунини турли хилдаги низоларни кўриб чиқиш ташкил этиши мумкин; маъмурий-келишув хусусиятига эга бўлган муносабатлар. Масалан, у ёки бу лавозимдаги ишга қабул қилиш тўғрисида олдиндан келишув. Юридик адабиётларда юқоридаги ҳуқуқий муносабат турларидан ташқари ташқи ва ички ташкилий муносабатларни ҳам кўриш мумкин: а) давлат органлари ички фаолиятининг доирасида вужудга келадиган муносабатлар (масалан, тузилмавий ва кадрлар масаласини ҳал этиш, бошқарув аппарати ходимларининг мажбуриятларини, уларнинг жавобгарлигини белгилаш); б) бошқарувнинг ташқи соҳаси доирасида, яъни бошқарув объектларига нисбатан бевосита бошқарув функцияларини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар. Download 49.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling