Горизонтал ҳуқуқий муносабатларда бир томоннинг иккинчи томонга нисбатан юридик-ҳокимият иродасининг устунлиги мавжуд эмас. Маълум бир маънода, горизонтал ҳуқуқий муносабатларда томонлар тенг ҳисобланади. Горизонтал ҳуқуқий муносабатлар вертикал ҳуқуқий муносабатлар сингари кўп тарқалган эмас. Лекин давлат хизмати соҳасида бундай муносабатлар вужудга келиши мумкин.
Ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг тенглигини тан олиш - маъмурий-ҳуқуқий тартибга солишнинг мазмунига, шунингдек, маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятларига тўғри келмайди. Шу сабабли бундай муносабатларнинг давлат хизмати соҳасида вужудга келиши шубҳа остига олинган. Лекин горизонталлик хусусиятини тўғри англаганда, бундай шубҳаларга ўрин қолмайди. Бу учун қуйидаги хусусиятларга эътибор қаратиш лозим:
биринчидан, томонлар ўртасида бўйсунувнинг мавжуд эмаслиги, томонларнинг бир хилдаги ҳуқуқий
даражага эга эканлиги, юридик тенгликнинг формал эмас, балки ҳақиқатда мавжуд бўлиши;
тенглик)нинг бир вақтда мавжуд бўлиши;
учинчидан, бир томоннинг иккинчи томонга қаратилган юридик-ҳокимият иродасининг бўлмаслиги.
Давлат хизмати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар ўртасида горизонтал муносабатларни ажратиб олиш мушкулдир. Чунки улар вертикал муносабатлар сингари яққол намоён бўлмайди. Лекин бошқарув амалиётига асосланиб, горизонтал ҳуқуқий муносабатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |