Ю.Н.Старилов эса ҳуқуқий муносабатларга тўхталиб, уларнинг қуйидаги турларини кўрсатиб ўтади:
мақсадига кўра:
а) муҳофаза қилувчи муносабатлар;
б) тартибга солувчи муносабатларга бўлиниши мумкин;
иштирокчилар доирасига кўра:
а) давлат аппаратига тегишли бўлган иштирокчилар (давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари) ўртасидаги муносабатлар;
б) давлат органлари ва давлат корхона, муассаса, ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар;
в) давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ўртасидаги муносабатлар;
г) давлат органлари ва тижорат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар;
д) давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларга бўлинади;
фаолият йўналишига кўра:
а) умумий ваколатли давлат органларининг муносабатлари;
б) соҳавий ваколатли давлат органларининг муносабатлари;
в) соҳалараро ваколатли давлат органларининг муносабатлари;
г) ички ташкилий муносабатларга бўлинади;
Do'stlaringiz bilan baham: |