Давлат-хизмат муносабатларининг


бевосита бошқарув таъсирига кўмаклашувчи муносабатлар


Download 49.03 Kb.
bet5/7
Sana16.06.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1491207
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-давлат хизмати

бевосита бошқарув таъсирига кўмаклашувчи муносабатлар. Бу муносабатлар вертикал муносабатларга хизмат қилади, яъни бир томонлама юридик-ҳокимият қарорини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилади. Горизонтал муносабатлар бир даражада бўлган бошқарув субъектлари ўртасида вужудга келади. Масалан, биргаликда норматив ҳужжатни қабул қилиш учун тайёргарлик кўриш; ҳамкорликда бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш; биргаликда қўшма тадбирларни (мажлисларни) олиб бориш; идоралараро, маслаҳат ёки мувофиқлаштирувчи кенгашларни ташкил этиш бўйича муносабатлар;

  • бевосита бошқарув таъсири амалга оширилгандан кейин вужудга келадиган муносабатлар, яъни бир томонлама тартибда қабул қилинган қарорнинг самарали ижро этилишига шароитлар яратиб бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;

  • процессуал хусусиятдаги муносабатлар. Бундай муносабатларда ҳам томонлар тенг ҳуқуқли даражага эга бўлади. Масалан, бу муносабатларнинг мазмунини турли хилдаги низоларни кўриб чиқиш ташкил этиши мумкин;

  • маъмурий-келишув хусусиятига эга бўлган муносабатлар. Масалан, у ёки бу лавозимдаги ишга қабул қилиш тўғрисида олдиндан келишув.

    Юридик адабиётларда юқоридаги ҳуқуқий муносабат турларидан ташқари ташқи ва ички ташкилий муносабатларни ҳам кўриш мумкин:
    а) давлат органлари ички фаолиятининг доирасида вужудга келадиган муносабатлар (масалан, тузилмавий ва кадрлар масаласини ҳал этиш, бошқарув аппарати ходимларининг мажбуриятларини, уларнинг жавобгарлигини белгилаш);
    б) бошқарувнинг ташқи соҳаси доирасида, яъни бошқарув объектларига нисбатан бевосита бошқарув функцияларини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.

    Download 49.03 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling