Давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва унинг асосий йўналишлари


Download 0.6 Mb.
bet2/4
Sana20.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1039538
1   2   3   4
Bog'liq
1478593672 64179

Инновацион сиёсатнинг шаклланиш методлари, шароитларидан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан инновацияни қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланади. Инновацияни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан ташкил топган:

  • перспектив йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг (фундаментал, изланиш, амалий) ривожланишини қўллаб қувватлаш;
  • инноввацион фаолиятни мутахассислар билан таъминлаш;
  • инновацион фаолликни оширишга йўналтирилган турли хил дастурларни ишлаб чиқиш;
  • алоҳида фирма (корхоналар)нинг инновацион фаолиятининг самарадорлигини оширишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатувчи фискал ва бошқа дастакларни давлат томонидан тартибга солиш;
  • фаннинг турли соҳаларининг (академия, тармоқ ва олий ўқув юрти) ўзаро алоқасини самарали ташкил этишда давлат воситачи сифатида иштирок этиши ва олий ўқув юртлари (университет, институт, академия) билан саноат корхоналари орасидаги инновация ишламалари бўйича корпорацияни рағбатлантириш;
  • инновацион ишламаларга давлат буюртмаларини шакллантириш;
  • вилоятлардаги инновацион фаолиятни тартибга солиш;
  • инновацион фаолиятни ҳуқуқий базасини яратиш;
  • инновацион жараёнлар бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш.

Инновацион фаолият бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш шакллари турли хилдир. Улардан асосийлари қуйидагилардир:

    • хорижий инновацион инвестицияларни рағбатлантириш;
    • ҳамкорликнинг энг перспектив ва устивор йўналишларини асосли танлаш;
    • инновацион ишламаларни экспорт назоратидан ўтказиш;
    • халқаро кичик инновацион тадбиркорлик алоқаларини қўллаб қувватлаш;
    • ҳамкорликда бажарилаётган инновацион лойиҳанинг иштирокчи давлатларга (корхоналарга) махсус солиқ ва кредит имтиёзларини қўллаш;
    • мамлакатга халқаро стандарт ва нормаларни жорий қилиш

Инновация соҳасини давлат томонидан тартибга солиш методлари

  • Инновацион фаолиятга давлат томонидан таъсир қилиш методларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: тўғри ва эгри.
  • Инновацион жараённи давлат томонидан тартибга солишнинг тўғри методларини икки шаклда амалга оширилади: маъмурий, дастурли-мақсадли. Маъмурий шаклда инновацияга бевосита таъсир қилиш мақсадида у молиялаштирилади. Ушбу молиялаштириш махсус қонунлар асосида амалга оширилади. Инновацияларни дастурли – мақсадли тартибга солишда янгиликлар қўллаб-қувватлашнинг давлат мақсадли дастурлари бўйича инновациялар контракт асосида молиялаштирилади. Яъни, давлат томонидан янгиликларни (товар, технологик жараён, хизмат) контракт асосида сотиб олиш тизими ташкил этилади. Контракт асосида молиялаштириш – ҳозирги кунда кенг тарқалган – буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартнома тизимининг бир элементидир.
  • Шартномада ишларни тугатиш вақти, ишларни иштирокчилар орасида тақсимлашини моддий рағбатлантириш аниқ кўрсатилади. Бу ерда ўзаро мажбуриятлар, иқтисодий санкциялар келишиб олинади.
  • Инновацион жараёнга давлат томонидан бевосита таъсир қилиш методлар тизимида саноат корхоналар ва университетлар кооперациясини рағбатлантирувчи тадбирлар муҳим ўрин эгаллайди.
  • Саноат ва университетлар кооперацияси натижасида биринчидан илғор илмий ғояларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш имкони яратилса, иикинчидан саноат корхоналарининг фундаментал ва изланиш тадқиқотларни молиялаштириш учун қизиқиш пайдо бўлади.
  • Инновацион жараёнларни давлат томонидан тартибга солишда эгри методлар ҳам муҳим ўрин тутади. Давлат инновацион сиёсатини амалга оширишда қўлланиладиган ушбу методлар биринчидан инновацион жараёнларни рағбатлантиришга ва иккинчидан инновацион фаолият учун қулай муҳит (иқтисодий, ижтимоий ва психологик) яратишга йўналтирилган. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солувчи эгри методларнинг таркиби, тузилиши ва мазмуни турлича. Ушбу методларга солиқ имтиёзлари ва кредит имтиёзларини киритиш мумкин.
  • Солиқ имтиёзлари қуйидаги кўринишларда бўлади: перспектив инновацион ишламаларни амалга оширишга йўналтирилган корхона фойдасини солиқдан озод қилинади; илмий-техник маҳсулоти сотишдан олинган илмий институт ва олий ўқув юртларининг валюта маблағлари солиққа тортилмайди; илмий-техника ташкилотларининг мулки, ери камайтирилган қўшимча қиймат солиғига тортиш; корхона (фирма)ларнинг янгиликларни жорий қилиш ҳисобига олинган фойдаси маълум даврга имтиёзли солиққа тортиш.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling