АҚШда инновацион фаолиятни бошқарувчи давлат органларига қуйидагилар киради: - Америка илмий фонди (фундаментал тадқиқотларни бошқаради);
- Америка илмий кенгаши (саноат, университети);
- Миллий космик агентлиги (НАСА);
- Миллий стандартлар бюроси;
- Соғлиқни сақлашнинг миллий институти;
- Мудофа министрлиги;
- Саноат тадқиқотларининг миллий маркази,
- Миллий фанлар академияси;
- Миллий техник академия;
- Фан ривожланишини қўллаб қувватловчи Америка ассоциацияси.
Японияда инновацион фаолиятни давлат томонидан бошқариш - Японияда саноат ривожланиш стратегиясини аниқлашда, саноат ИТТКИ ишлаб чиқаришда ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда ташқи савдо ва саноат вазирлиги муҳим ўрин эгаллайди. ИТС аниқ йўналишларнинг бажарилишига фан ва техника бошқармаси назорат қилади.
- Япония саноат технологиялари ассоцияси ташқи савдо ва саноат вазирлигига бўйсунган бўлиб лицензияларни экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланади. Японияда илмий техника тараққиётининг узоқ муддатли дастури бўлиб амалий тадқиқотларни рағбатлантириш ва чет эллардан лицензияларни сотиб олиш билан шуғулланади. Илмий техника сиёсатни асосан йирик корпорацияларда амалга оширилади.
Ривожланган Европа мамлакатларида инновацион фаолиятни бошқариш. - Юқорида кўрсатилган давлатлар Англия, Франция, Германия Европа иттифоқи давлатлари орасида энг илғорлари ҳисобланади. Европа иттифоқидаги давлатлар сони 20 дан ошиб кетди.
- Европа иттифоқи мамлакатларининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: табиий ресурсларнинг, ер ва иш кучининг қимматлиги, юқори даражада аҳолининг зичлиги, ишлаб чиқаришнинг технологик даражасининг юқорилиги, маълумот, маданият, тарихий анъаналарга нисбатан ижобий муносабат, муҳим озиқ-овқат маҳсулотларнинг баҳоси давлат томонидан назорат қилиниши; ишлаб чиқаришни бошқаришда халқаро ва Европа стандартларидан фойдаланиш; маҳсулотларни сертификациялаш; инновацион фаолиятни идикатив режалаштириш; халқ хўжалигининг илм талаб бўлган тармоқларининг ривожланиши, ишлаб чиқаришни концентрация ва кооперативлаштириш даражасининг юқорилиги. Бунинг натижасида ушбу давлатларда ҳаёт даражасининг юқорилиги.
Европа иттифоқи мамлакатларида инновацион фаолиятни фаоллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Европа иттифоқида инновацион сиёсатнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради: - ягона антимонопол қонунчиликни ишлаб чиқариш:
- дастгоҳларнинг амортизациясини тезлаштирувчи системадан фойдаланиш;
- ИТТКИ имтиёзли солиққа тортиш;
- кичик илмталаб бизнесни рағбатлантириш;
- намунавий технологиялар соҳаси бўйича инновацияларни давлат томонидан тўғридан тўғри молиялаштириш;
- университет фани билан илмталаб маҳсулотларни ишлаб чиқарилётган фирмаларнинг ҳамкорлигини рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |