- Ушбу тадқиқотнинг объекти булиб жахондаги энг ривожланган давлатлар танлаб олинди: АКШ, Япония, Германия, Англия, Франция. Тадқиқот предмети: инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи давлат органлари, молиялаштириш, кредит ва солик тизимидаги имтиёзлар, ташки иқтисодий фаолият; инновацион фаолиятнинг илмий - методик ва ахборот таъминотини қўллаб қувватлашнинг шакллари; кооперация ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини рағбатлантириш.
Жаҳон тажрибасида инновацион фаолиятни рағбатлантишда солиқ имтиёзларининг қуйидаги турларидан фойдаланилади. - Инновацион ва илмий тадқиқот солиқ кредитларини тақдим этиш, яъни фойдадан инновацион максадларга ажратилган маблағларга фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш.
- Инновацион харажатлар кўпайганда солиқларни камайтириш;
- Инновацион фаолият бўйича олинган фойда солиғидан озод қилиш;
- Юридик ва жисмоний шахслар инновацион ташкилотларнинг акцияларини сотиб олишлари натижасида олинадиган дивидентлари имтиёзли солиқларга тортиш;
- Лойиҳаларнинг устивор йўналишларда бажарилаётганлигини ҳисобга олиб имтиёзлар бериш;
- Интеллектуал мулкнинг натижалари бўлмиш патент, лицензия, ноу-хау ҳисобига олинган фойдани имтиёзли соликларга тортиш;
- Машина ва дастгоҳлар ИТИ, олий ўқув юртлари ва бошқа инновацион ташкилотларга берилганда фойданинг солиққа тортиладиган қисмини уларнинг қийматига мос ҳолда камайтириш;
Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда илмий-инновацион ривожланишнинг учта моделини ажратиш мумкин. - Фанда етакчиликка интилаётган мамлакатлар, илмий-ишлаб чиқариш босқичларининг барча бўғинларини қамраб олган йирик масштабли мақсадли лойиҳалар амалга оширилади ва бу ерда мудофаа секторининг илмий-инновацион улуши жуда катта. (АҚШ, Англия, Франция)
- Янгиликларни кенгайтиришга, қулай инновацион муҳит яратишга иқтисодиётнинг барча тармоқларини рационаллаштиришга интилаётган мамлакатлар Германия, Швеция, Швейцария;
- Инновацион инфраструктураларни ривожлантириш йўли билан янгиликларни рағбатлантирувчи, жаҳон илмий техника ютуқларига мослашувини таъминловчи, фан ва технология соҳаларининг барча соҳаларини мувофиқлаштирувчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).
Do'stlaringiz bilan baham: |