Давлат кадастри тушунчаси ва унинг мазмунини ёритиб беринг? аниқ тарифлар билан
Download 83.76 Kb.
|
KADASTR ASOSLARI
Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади. 8. ЎзРнинг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни (15.12.2000 й.), унинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат? 8. Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. O’zbekiston Respublikasining 2000 yil 15 dekabrdagi O‘RQ-171-II son “Davlat kadastrlari to`g`risida”gi Qonunining 8-moddasida Davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi davlat boshqaruvi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, maxsus vakolatli organ va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshirilishi belgilab qo’yilgan. Mazkur qonunning 9-moddasiga ko’ra Respublikasi Vazirlar Mahkamasining davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatlari, qonunning 10-moddasiga ko’ra esa O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi maxsus vakolatli organning vakolatlari hamda mazkur qonunning 11-moddasida Mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatlari quyidagilar belgilangan. 9. Автомобиль йўллари давлат кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг. 9. Автомобиль йўллари давлат кадастри бу - автомобиль йўллари объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими. АЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади. Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобиль йўллари, махсус иншоотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларининг бошқа объектлари АЙДК объектлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси автомобил йўллари давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. 10. Алоқа объектлари давлат кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг 10. Алоқа объектлари давлат кадастри бу - алоқа объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир. ДКЯТ АОДКнинг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги алоқа объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида юритилади. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади: халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари; алоқанинг тармоқ узеллари; шаҳар алоқа телефон узеллари, шу жумладан станциялари ва линия иншоотлари; туман телекоммуникация узеллари, шу жумладан станция асбоб-ускуналари, ҳудудий ва қишлоқ линия иншоотлари; алоқа радиореле линиялари станция ва иншоотлари; йўлдошли алоқа станциялари; қабул қилиш — узатиш радиостанциялари; кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (шахсан радиочақирув, радиал тизимлар, уяли телефонлар); радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар; симли эшиттириш станциялари ва тармоқлари; почта ва махсус алоқа объектлари. O‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Aloqa obyektlari davlat kadastrini yuritish bo‘yicha vakolatli organ hisoblanadi.. 11. Бино ва иншоотлар давлат кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг. 11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини ташкил этади. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлар мулкдорлари ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун ахборот тизими ёрдамида рақамли шаклда давлат тилида юритилади. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга оширишда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ваколатли орган ҳисобланади. 12. Бино, иншоот кадастр рақамининг таркиби ва уларни шакллантириш тартиби қандай? 12. Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни Ўзбекистон Республикасида идентификациялаш тизими ягона принцип бўйича қурилади, унга ер участкасининг кадастр рақами асос қилиб олинган. Кадастр рақами ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади. Кадастр бўйича рақамлаш тизими ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олишнинг ягона тизимига интеграция қилинади. Қуйидагилар ер участкаси, бино, иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади: минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)нинг рақами; минтақа таркибидаги маъмурий туман ёки вилоят бўйсунишидаги шаҳарнинг рақами; кадастр зонаси рақами; кадастр массиви рақами; кадастр мавзеси рақами; ер участкаси рақами; бино, иншоотнинг рақами; бино, иншоот бир қисмининг рақами. Илгари берилган кадастр рақамлари йўқотилган ҳисобланади ва улардан қайта фойдаланилиши мумкин эмас. 13. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг. 13. Gidrotexnika inshootlari kadastri inshootning tabiiy shart-sharoitlari, joylashgan o‘rni, texnik, sifat va miqdor tavsif-nomalari, xizmat qilish muddati, egasi to‘g‘risidagi va boshqa ma’lumotlarni tashkil etuvchi ma’lumotlar tizimi va hujjatlardan iborat bo‘ladi. Давлат мулки бўлган гидротехника иншоотлари, шунингдек корхоналарнинг республика ва минтақалар сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари Кадастр объекти ҳисобланади. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган O`zbekiston Respublikasi Fаvqulоddа vаziyatlаr vаzirligi "Dаvsuvхo’jаliknаzоrаt" inspеksiyasi ҳисобланади. 14. Давлат ер кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг. 14. Davlat yer kadastri Davlat kadastrlari yagona tizimining asosiy tarkibiy qismi hisoblanib, yerlarning tabiiy, xo‘jalik, huquqiy rejimi, toifalari, sifat xususiyatlari va qiymati, yer uchastkalarining o‘rni va o‘lchamlari, ularning yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar o‘rtasidagi taqsimoti to‘g‘risidagi ma’lumotlar hamda hujjatlar tizimidan iboratdir. Quyidagilar davlat yer kadastrining mazmunini tashkil etadi: yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish; yer uchastkalarini elektron hisobga olish; yerni qiymat jihatidan baholash; yer kadastri ma’lumotlarini tizimlashtirish, saqlash, yangilash va manfaatdor shaxslarga belgilangan tartibda taqdim etish.O`zbekiston Respublikasining yer fondi davlat yer kadastri obyekti hisoblanadi. Давлат ер кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ваколатли орган ҳисобланади. 15. Давлат кадастрлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нималар киради? (қонунлар, низомлар, фармонлар) 15. Давлат кадастрлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Давлат кадастрлари тўғрисидаги ва GEODEZIYA VA KARTOGRAFIYA FAOLIYATI TO‘G‘RISIDAgi Қонунлар, соҳага оид қаул қилинган президент фармонлари, қарорлари ва вазирлар махкамасининг қарорлари ҳамда улар билан тасдиқланган низомлар 16. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) қайси орган томонидан юритилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 16. Davlat kadastrlari yagona tizimi (DKYAT) – davlat kadastrlarining turlarini birlashtiruvchi ko‘p maqsadli axborot tizimidir. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi 2000-yil 15-dekabrda qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasining “Davlat kadastri to'g‘risida”gi Qonuni mazmuni va mohiyati bilan mamlakatimizda Davlat kadastrlarini yaratish va yuritish tamoyillarini to'liq belgilab berdi. Ushbu qonunga muvofiq O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 16-fevralda qabul qilingan “Davlat kadastrlari yagona tizimini yaratish va yuritish tartibi to'g'risida Nizomni tasdiqlash haqida”gi 66-sonli Qarori asosida respublikamizda 21 ta davlat tarmoq kadastrlarini yaratish va yuritish bo'yicha tegishli vazirliklar, davlat qo'mitalari va idoralar mas’ul etib tayinlangan. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) O`zbekiston Respublikasi Davlat Soliq qo`mitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan muvofiqlashtiriladi. 17. Давлат кадастрлари ягона тизими нима учун яратилади ва юритилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 17. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат жиҳатидан комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ва юритилади. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги давлат кадастрлари ахборотлари билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган кадастрлар объектларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, картография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жамланади. Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегараларда ҳар бир ҳисобга олинган ер юзаси участкаси учун унинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда табиий баҳолаш, хўжаликлар ва бошқа кадастрлар объектлари тўғрисида ҳужжатлаштирилган маълумотлар бўлишини таъминлайди. ДКЯТни вужудга келтириш ҳамда ушбу тизим фаолиятини мувофиқлаштириб бориш O`zbekiston Respublikasi Davlat Soliq qo`mitasi huzuridagi Kadastr agentligi zimmasiga yuklatilgan. 21. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби нечта тармоқ давлат кадастрлари киради? Download 83.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling